islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Қуръонга хизмат қилиш Аллоҳ таоло танлаган инсонларга насиб этади!”

Тошкент ислом институти ректори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Алижон қори билан биргаликда Олий маъҳад қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси фаолияти билан танишди.

Қуръони карим ва тажвид ўқув курси бўлим бошилиғи Жаҳонгир қори Рўзиев  ректор М.Муҳаммадсиддиқов ва Шайх Алижон қорига ўқув курси фаолияти, қори ўқитувчилар, ўқув аудиториялари ва тингловчиларга яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берди.

Қуръони карим ва тажвид ўқув курси бўлимига тингловчилар таълими учун қори устозларнинг онлайн дарсларини кўрсатувчи мониторлар, Қуръон қироати илмига оид маълумотлар тасвирланган график баннерлар ўрнатилган.

Шайх Алижон қори ўқув курси дарсларига кириб, тингловчиларнинг қироатини эшитиб, зарур тавсиялар берди.

     

Тошкент ислом институтида “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси 2018 йилдан буён фаолият юритмоқда.

Ўқув курси 3 ой давом этиб, рўйхатдан ўтиб, ўқув навбати келган эркаклар ва аёл-қизларнинг 90 нафари гуруҳларга бўлинган ҳолда Тошкент ислом институтининг тажрибали қори устозларидан Қуръони карим ва тажвид бўйича сабоқ оладилар.

18 ёшдан юқори бўлган Ўзбекистон фуқаролари курс навбатига ёзилиш учун ҳар шанба, соат 09:00-14:00 гача паспорт билан Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Ҳазрати Имом мажмуасида жойлашган Олий маъҳад биносига ташриф буюришлари лозим. Ўқув курсини тугатган тингловчиларга сертификат берилади. 3 ойлик ўқув курси учун тўлов ҳозирги пайтда 1 200 000 сўмни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб 3 та олий, 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасаларида ва 5 та илмий мактабда, жами 18 та жойда Қуръони карим ва тажвид ўқув курси фаолият юритаётган эди, эндиликда эса Тошкент ислом институти қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг 11 та филиали пойтахт ва вилоятларда очилди.

Тошкент ислом институти қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг пойтахт ҳамда вилоятлардаги филиаллари:

  1. Тошкент ислом институти қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси

☎️ (71) 227-23-47, (95) 188-54-53

🪧 Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй

📍 Локация: https://goo.gl/maps/uSNeQoovQFGp5EcX7

  1. Ўзбекистон халқаро ислом Академияси (ЎзХИА) филиали

☎️ (99) 906-87-27

🪧 Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, А.Қодирий кўчаси, 11-уй

📍 Локация: https://goo.gl/maps/Dv7N1BYsSsy7WFAZ7

  1. Жиззах вилояти вакиллиги – Жиззах шаҳар филиали

☎️ (97) 325-72-43

🪧 Жиззах шаҳар, Сайлжойи маҳалласи, Умидобод кўчаси

📍 Локация: https://goo.gl/maps/CW3waYMutiFCM8FA6

  1. Жиззах вилояти вакиллиги – Зомин тумани филиали

☎️ (97) 328-63-40, (93) 294-83-53

🪧 Жиззах вилояти, Зомин тумани, Ғ.Ғулом МФЙ, Ш.Насриддинов кўчаси

📍 Локация: https://goo.gl/maps/VSmStLDXxq3Htvya9

  1. Қашқадарё вилояти вакиллиги – Қарши шаҳар филиали

☎️ (75) 220-06-32, (91) 222-03-03

🪧 Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Қаллиқ Боғобод маҳалласи, Насаф кўчаси, 274-уй

📍 Локация: https://goo.gl/maps/DsfuwUhjLi5Sp7Wf7

  1. Фарғона вилоят вакиллиги – Фарғона шаҳар филиали

☎️ (90) 272-60-06, (73) 226-72-44

🪧 Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Ал-Фарғоний кўчаси 177-уй

📍 Локация: https://goo.gl/maps/B1suwhqKxaQeE1rBA

  1. Фарғона вилоят вакиллиги – Бувайда шаҳар филиали

☎️ (93) 975-15-82, (97) 415-15-82

🪧 Фарғона вилояти Бувайда тумани, Пошшопирим қишлоғи, Шукрона кўчаси, 1-уй

📍 Локация: https://goo.gl/maps/4E3rMNLdtCkhShN29

  1. Тошкент вилоят вакиллиги – Ангрен шаҳар филиали

☎️ (95) 500-04-02, (99) 918-12-92

🪧 Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Тараққиёт маҳалласи, Бунёдкор кўчаси, 26-уй

📍 Локация: https://goo.gl/maps/8iYaEGDFq3mdy9Nj8

  1. Тошкент вилоят вакиллиги – Бекобод шаҳар филиали

☎️ (95) 500-04-03

🪧 Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар, Нурли йўл маҳалласи, Турон кўчаси 503-уй

📍 Локация: https://goo.gl/maps/iiV4jayi9N95vsLN9

  1. Тошкент вилоят вакиллиги – Нурафшон шаҳар филиали

☎️ (95) 500-08-04, (99) 935-89-62

🪧 Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Обод маҳалласи, Кўтарма-2 кўчаси, 170-уй

📍 Локация: https://goo.gl/maps/ZKJZWFuadYHcTP228

  1. Тошкент вилоят вакиллиги – Чирчиқ шаҳар филиали

☎️ (95) 500-08-01, (99) 837-93-81

🪧 Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, Наврўз маҳалласи, Гуляева кўчаси, 57-уй

📍 Локация: https://goo.gl/maps/4eDzNBRaRoXk4h2c9

  1. Тошкент вилоят вакиллиги – Янгийўл шаҳар филиали

☎️ (95) 500-05-09, (94) 706-09-46

🪧 Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбаҳор маҳалласи, Ш.Рашидов кўчаси, 6-уй

📍 Локация: https://goo.gl/maps/8a2QJh6ksNbo5PGKA

 ТИИ Матбуот хизмати

366860cookie-check“Қуръонга хизмат қилиш Аллоҳ таоло танлаган инсонларга насиб этади!”
1 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: