islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тилдан етадиган улкан хатар

«Бир аъробий Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб деди:

– Мени жаннатга киритадиган амални айтинг.

– Очларни тўйдир, ташналарни қондир, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтар. Агар буларга қодир бўлмасанг, фақат хайрни гапир, йўқса, тилингни тий, дедилар (Ибн Абу Дунё ривояти).   

Ибн Масъуд дейди: «Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:  «Одамлар уч хилдир: Ғоним, Солим ва Шоҳиб.  Аллоҳ таолони зикр қиладиган киши ғонимдир. (Ғоним-муваффақиятни қўлга киритган киши) Сукут сақлайдиган киши солимдир. (Солим – жисмоний ва маънавий соғлом киши.) Ботил амалларга шўнғиган киши шоҳибдир» (Табароний ривояти).

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Гапи кўп одамнинг йиқилиши кўп. Йиқилиши кўп одамнинг гуноҳи кўп. Гуноҳи кўп одам жаҳаннамга лойиқдир» (Абу Наим ривояти).

Муомалали бӯлиб беҳуда сӯзлардан тийилиб, фарзандларимизни, ёшларимизни яхшиликка чорлаб ёмонликдан қайтарсак, кӯп яхшиликларга эришамиз.

ТИИ Модуль таълим тизими

 Ховос тумани Саъду Саид

жоме масжиди имом-хатиби 

Рӯзибек Абдунабиев

369810cookie-checkТилдан етадиган улкан хатар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: