وحي
56–савол: Қуръони каримда “ваҳий” сўзи “нубувват ваҳийси” ёки “илҳом” ва “иршод” ваҳийси сифатида келади. Ваҳийнинг иккинчи турига иккита оят келтиринг.
56–жавоб: Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
وَأَوْحَيْنَا إِلَى أُمِّ مُوسَى أَنْ أَرْضِعِيهِ
«Ва Мусонинг онасига: «Уни эмизавер, деб ваҳий қилдик» (Қасос сураси, 7-оят).
وَأَوْحَى رَبُّكَ إِلَى النَّحْلِ أَنِ اتَّخِذِي مِنَ الْجِبَالِ بُيُوتًا
«Роббинг асаларига: «Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган сўритоклардан уй тутгин» (Наҳл сураси, 68-оят).
Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси
Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг
“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”
китоби асосида тайёрлади.