islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Кўринишда камайтиришнинг ҳикмати

حكمة التقليل في الرؤيا

63савол: Аллоҳ таоло айтади:

وَإِذْ يُرِيكُمُوهُمْ إِذِ الْتَقَيْتُمْ فِي أَعْيُنِكُمْ قَلِيلًا وَيُقَلِّلُكُمْ فِي أَعْيُنِهِمْ

«Ўшанда, тўқнашганингизда, уларни сизнинг кўзингизга оз қилиб кўрсатганини, сизни уларнинг кўзига оз қилиб кўрсатганини эсланг»  (Анфол сураси, 44-оят).

Ояти каримада келган бир гуруҳни бошқа гуруҳга озайтириб, кам қилиб кўрсатишнинг ҳикмати нима?

63жавоб: Аллоҳ таоло мўминларнинг кўзига душманнинг шавкатини оддий нарса сифатида озайтириб кўрсатди, мўминларни ҳам мушрикларнинг кўзларига камайтириб кўрсатди, токи улар мўминларнинг қаршисида тайёргарликларини тарк этсинлар. Натижада, Аллоҳ таоло Ўзининг калимаси олий бўлиши, кофир бўлган кимсаларнинг эса калималари хор бўлиши учун, у икки гуруҳ ўртасида мўминларни мушриклар устидан ғолиб қилишни тақдир қилди.

Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси

Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг

“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”

китоби асосида тайёрлади.

370340cookie-checkКўринишда камайтиришнинг ҳикмати

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: