islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Зиёда

مزيد

69савол: Аллоҳ таоло айтади:

ادْخُلُوهَا بِسَلَامٍ ذَلِكَ يَوْمُ الْخُلُودِ ۝  لَهُمْ مَا يَشَاءُونَ فِيهَا وَلَدَيْنَا مَزِيدٌ

«Унга саломат бўлган ҳолда кирингиз. Бу – мангулик кунидир, (дейилур). У ерда нима хоҳласалар, уларники. Ва ҳузуримизда зиёдаси бор» (Қоф сураси, 34, 35-оятлар).

Муфассирлар «мазид» сўзини қандай тафсир қиладилар?

69-жавоб: «Мазид» – Аллоҳ таолонинг жамолига боқишдир. Анас ва Жобир розияллоҳу анҳумоларнинг қавлларига кўра, мазид – жаннатда Аллоҳ таоло Ўз бандаларига ҳар жума куни жамолини кўрсатиш учун тажалли қилади, мана шу мазиддир.

Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси

Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг

“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”

китоби асосида тайёрлади.

370630cookie-checkЗиёда

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: