إِيمَانَكُمْ
73-савол: Аллоҳ таоло айтади:
وَمَا جَعَلْنَا الْقِبْلَةَ الَّتِي كُنْتَ عَلَيْهَا إِلَّا لِنَعْلَمَ مَنْ يَتَّبِعُ الرَّسُولَ مِمَّنْ يَنْقَلِبُ عَلَى عَقِبَيْهِ وَإِنْ كَانَتْ لَكَبِيرَةً إِلَّا عَلَى الَّذِينَ هَدَى اللَّهُ وَمَا كَانَ اللَّهُ لِيُضِيعَ إِيمَانَكُمْ إِنَّ اللَّهَ بِالنَّاسِ لَرَءُوفٌ رَحِيمٌ
«Сен аввал юзланган қиблани, фақат, ортга бурилиб кетадиганлар ким-у, Пайғамбарга эргашувчилар ким эканини билиш учунгина қилганмиз. Гарчи бу иш Аллоҳ ҳидоятга солганлардан бошқаларга оғир бўлса ҳам. Аллоҳ иймонингизни зое қилмас. Албатта, Аллоҳ одамларга меҳрибон ва раҳмлидир» (Бақара сураси, 143-оят).
Бу оятдаги «иймон»дан мурод нима?
73-жавоб: Яъни намозингиз. Бунинг маъноси, сизларнинг Байтул-Мақдисга қараб ўқиган намозларингизни Аллоҳ зое қилмайди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Каъбаи муаззамага юзланиб намоз ўқиганларида мусулмонлар «Бизнинг Байтул-Мақдисга қараб намоз ўқиб вафот этиб кетган биродарларимизнинг намозлари нима бўлади?», – деб сўраганларида ушбу оят нозил бўлган.
Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси
Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг
“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”
китоби асосида тайёрлади.