Тошкент ислом институтида ўқув йили давомида ҳар бир ойни алоҳида фанга хослаш, фан ойлигига кўра фойдали учрашув, тадбир ва мусобақалар уюштириш анъанаси бор. “Февраль ойи — Қуръони карим ва тажвид фани ойлиги” доирасида институтимизда турли тадбирлар ўтказилмоқда.
Тошкент давлат шарқшунослик университети “Назарий ва амалий тилшунослик” кафедраси ўқитувчиси, филология фанлари номзоди, доцент Азимова Ирода талаба қизлар учун “Тилнинг мияда қандай ишлаши, маълумотларни қабул қилиш ва эсда сақлаш” мавзусида тренинг машғулоти ўтказди.
Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди. Машғуот асосий ва савол-жавоб қисмидан иборат бўлди.
Дарс давомида бериб ўтилган маълумот ва янгиликлар талаба қизлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.
“Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Нажмиддинова Робия