islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳалокат

                                                                      تهلكة

77-савол: Аллоҳ таоло айтади:

وَأَنْفِقُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَلَا تُلْقُوا بِأَيْدِيكُمْ إِلَى التَّهْلُكَةِ

«Ва Аллоҳнинг йўлида нафақа қилинг. Ўзингизни ҳолакатга дучор қилманг» (Бақара сураси, 195-оят).

Бу оятдаги «ҳалокат»дан мурод нима?

77-жавоб: Одамлар бу оятни нотўғри таъвил қилганлар ва уни ўз ўрнида ишлатмаганлар.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: «У жангдаги таҳлика эмас, у нафақадаги таҳлика бўлиб, Аллоҳнинг йўлида нафақа қилишдан қўл тортишдир, яъни ўзини ўз қўли билан таҳликага отишдир. Оятдаги «таҳлука»нинг маъноси – Аллоҳнинг йўлида инфоқ-эҳсон қилмасликдир.

Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси

Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг

“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”

китоби асосида тайёрлади.

 

 

370860cookie-checkҲалокат

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: