امرنا مترفيها
79-савол: Аллоҳ таоло айтади:
وَإِذَا أَرَدْنَا أَنْ نُهْلِكَ قَرْيَةً أَمَرْنَا مُتْرَفِيهَا فَفَسَقُوا فِيهَا
«Қачон бир шаҳарни ҳалок этишни истасак, унинг маишатпарастларини (итоатга) амр қиламиз, бас, улар у (шаҳар)да фисқ қилурлар» (Исро сураси, 16-оят).
Аллоҳ таоло асло фаҳш ва гуноҳга буюрмайди, бу оятдаги тушиб қолган, аслида бор бўлган нарса нима, яъни Аллоҳ таоло маийшатпрастларга нимани амр қилади?
79-жавоб: Аллоҳ таоло уларни Ўзининг итоатига буюради, улар эса исён қилиб, фисқ-фужурга берилиб кетадилар, натижада уларга азоб ҳақ бўлади.
Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси
Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг
“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”
китоби асосида тайёрлади.