islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Урва ибн Зубайрнинг буюк сабри

Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳу – тобеъийнлардан чиққан буюк имом, буюк саҳобаларнинг шогирди, ҳарбий юришларга бағишланган биринчи асар муаллифи, мусулмонлар орасидаги бирон бир фитнага аралашмаган инсон. Отаси саҳоба Зубайр ибн Аввом ибн Зубайр розияллоҳу анҳу, онаси Асмо бинти Абу Бакр ибн Зубайр розияллоҳу анҳо ва холаси Оиша бинти Абу Бакр ибн Зубайр розияллоҳу анҳо эди.

Ибн Шиҳоб Зуҳрий ривоят қилади:

“Урва ибн Зубайрнинг оёғи гангренага чалинганида, унга: “Шифокор чақирайликми?” дейишди.

У: “Агар хоҳласанглар, майли чақиринглар”, деб жавоб берди.

Шифокор келиб, оёғини текшириб: “Агар оёғингизни кесмасак, инфекция танангизга тарқалади”, деди.

Урва: “Ундай бўлса, нима қилишинг керак бўлса, шуни қил”, деди.

Табиб: “Мен сизга ичишингиз учун афюн бераман, шунда ҳушингизни йўқотасиз, оғриқни сезмайсиз”, деди.

Аммо табибга Урва рад жавобини бериб: “Менимча, одамлар ақлни йўқотадиган нарсани ичишлари мумкин эмас, лекин мен бунинг ўрнига Роббимни зикр қиламан!”

Кейин шифокор арра олиб, чап оёғини кеса бошлади ва ўша пайтда биз унинг атрофида эдик. Биз унинг оғриқли ноласини эшитмадик.

Урва узилган оёғини қўлига олиб деди: “Аллоҳим, бу оёқ ҳеч қачон Сенга осий бўладиган томонга ҳаракат қилмади, Ўзинг гувоҳсан!”

Бир киши унинг олдига келиб, хамдардлик  изҳор қилганида, Урва ундан: “Бир оёғимдан айрилганим муносабати билан менга таъзия билдирасизми?” деб сўради.

У одам жавоб берди: “Йўқ, ўғлингизнинг ўлими муносабати билан. Ўғлингиз бир отнинг оёғи остида қолиб вафот этди”.

Шунда Урва: “Аллоҳга қасамки, Ул зот мендан озгина нарсани олиб, кўпини қолдирди. Бир марта дард бериб, узоқ вақт танамни саломат қилди”, деди.

Шундан сўнг Урва яна кўп йиллар яшади ва у одамларнинг энг сабрлиси бўлди.

ТИИ Термиз шаҳар

“Ҳаким Термизий”

жоме масжиди имом ноиби

Ҳабибуллоҳ Саидов

Манба: Ибн Асокирнинг “Тарихи Димашқ” 11/283 асари

372690cookie-checkУрва ибн Зубайрнинг буюк сабри

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: