islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Олий маъҳаднинг Ангрендаги Қуръон курси битирувчиларига сертификат топширилди

Тошкент ислом институти қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги филиалида навбатдаги давра тингловчилари 3 ойлик курсни тамомладилар.

Битирув маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари Уйғун Ғафуров, Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов, ТИИ ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, «Қуръон ва тажвид» ўқув курси бўлим бошлиғи Жаҳонгир қори Рўзиев, Кўкалдош мадрасаси мудири, “Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Насриев, Ангрен шаҳар бош имом-хатиби Яҳё домла Бобобхонов ва тингловчилар иштирок этиб, битирувчиларга сертификатларни топширдилар.

Тошкент ислом институтида “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси 2018 йилдан буён фаолият юритмоқда.

Ўқув курси 3 ой давом этиб, рўйхатдан ўтиб, ўқув навбати келган эркаклар ва аёл-қизларнинг 90 нафари гуруҳларга бўлинган ҳолда Тошкент ислом институтининг тажрибали қори устозларидан Қуръони карим ва тажвид бўйича сабоқ оладилар.

18 ёшдан юқори бўлган Ўзбекистон фуқаролари курс навбатига ёзилиш учун ҳар шанба, соат 09:00-14:00 гача паспорт билан Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Ҳазрати Имом мажмуасида жойлашган Олий маъҳад биносига ташриф буюришлари лозим. Ўқув курсини тугатган тингловчиларга сертификат берилади. 3 ойлик ўқув курси учун тўлов ҳозирги пайтда 1 200 000 сўмни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб 3 та олий, 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасаларида ва 5 та илмий мактабда, жами 18 та жойда Қуръони карим ва тажвид ўқув курси фаолият юритаётган эди, эндиликда эса Тошкент ислом институти қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг 11 та филиали пойтахт ва вилоятларда очилди.

Тошкент ислом институти қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг пойтахт ҳамда вилоятлардаги филиаллари:

  1. Тошкент ислом институти қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси

☎️ (71) 227-23-47, (95) 188-54-53

🪧 Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй

📍 Lokatsiya: https://goo.gl/maps/uSNeQoovQFGp5EcX7

  1. Ўзбекистон халқаро ислом Академияси (ЎзХИА) филиали

☎️ (99) 906-87-27

🪧 Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, А.Қодирий кўчаси, 11-уй

📍 Lokatsiya: https://goo.gl/maps/Dv7N1BYsSsy7WFAZ7

  1. Жиззах вилояти вакиллиги – Жиззах шаҳар филиали

☎️ (97) 325-72-43

🪧 Жиззах шаҳар, Сайлжойи маҳалласи, Умидобод кўчаси

📍 Lokatsiya: https://goo.gl/maps/CW3waYMutiFCM8FA6

  1. Жиззах вилояти вакиллиги – Зомин тумани филиали

☎️ (97) 328-63-40, (93) 294-83-53

🪧 Жиззах вилояти, Зомин тумани, Ғ.Ғулом МФЙ, Ш.Насриддинов кўчаси

📍 Lokatsiya: https://goo.gl/maps/VSmStLDXxq3Htvya9

  1. Қашқадарё вилояти вакиллиги – Қарши шаҳар филиали

☎️ (75) 220-06-32, (91) 222-03-03

🪧 Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Қаллиқ Боғобод маҳалласи, Насаф кўчаси, 274-уй

📍 Lokatsiya: https://goo.gl/maps/DsfuwUhjLi5Sp7Wf7

  1. Фарғона вилоят вакиллиги – Фарғона шаҳар филиали

☎️ (90) 272-60-06, (73) 226-72-44

🪧 Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Ал-Фарғоний кўчаси 177-уй

📍 Lokatsiya: https://goo.gl/maps/B1suwhqKxaQeE1rBA

  1. Фарғона вилоят вакиллиги – Бувайда шаҳар филиали

☎️ (93) 975-15-82, (97) 415-15-82

🪧 Фарғона вилояти Бувайда тумани, Пошшопирим қишлоғи, Шукрона кўчаси, 1-уй

📍 Lokatsiya: https://goo.gl/maps/4E3rMNLdtCkhShN29

  1. Тошкент вилоят вакиллиги – Ангрен шаҳар филиали

☎️ (95) 500-04-02, (99) 918-12-92

🪧 Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Тараққиёт маҳалласи, Бунёдкор кўчаси, 26-уй

📍 Lokatsiya: https://goo.gl/maps/8iYaEGDFq3mdy9Nj8

  1. Тошкент вилоят вакиллиги – Бекобод шаҳар филиали

☎️ (95) 500-04-03

🪧 Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар, Нурли йўл маҳалласи, Турон кўчаси 503-уй

📍 Lokatsiya: https://goo.gl/maps/iiV4jayi9N95vsLN9

  1. Тошкент вилоят вакиллиги – Нурафшон шаҳар филиали

☎️ (95) 500-08-04, (99) 935-89-62

🪧 Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Обод маҳалласи, Кўтарма-2 кўчаси, 170-уй

📍 Lokatsiya: https://goo.gl/maps/ZKJZWFuadYHcTP228

  1. Тошкент вилоят вакиллиги – Чирчиқ шаҳар филиали

☎️ (95) 500-08-01, (99) 837-93-81

🪧 Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, Наврўз маҳалласи, Гуляева кўчаси, 57-уй

📍 Lokatsiya: https://goo.gl/maps/4eDzNBRaRoXk4h2c9

  1. Тошкент вилоят вакиллиги – Янгийўл шаҳар филиали

☎️ (95) 500-05-09, (94) 706-09-46

🪧 Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбаҳор маҳалласи, Ш.Рашидов кўчаси, 6-уй

📍 Lokatsiya: https://goo.gl/maps/8a2QJh6ksNbo5PGKA

 

ТИИ Матбуот хизмати

373200cookie-checkОлий маъҳаднинг Ангрендаги Қуръон курси битирувчиларига сертификат топширилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: