Тошкент ислом институтини жорий 2022-2023 ўқув йилида 77 нафар талаба битирмоқда. Битирувчилар бакалавр даражасини олишлари учун битирув диплом мавзуларини танлаб, йил давомида кичик илмий тадқиқот олиб бормоқдалар.
Ақоид ва фиҳқий фанлар, Ҳадис ва ислом тарихи фанлари, Тиллар, Таҳфизул Қуръон ва Ижтимоий фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан ўз йўналишларига оид тавсия этилган мавзулар бўйича талабалар битирув диплом ишларини бажармоқдалар.
Илмий ишлар ва фан бўйича проректор С.Примов ва Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи М.Эркаев томонидан 4-курс талабаларининг Битирув диплом ишларига бағишланган йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда талабаларнинг БДИ мавзуларини ёзиш жараёнлари, тугалланган боблар ва параграфларнинг қисми ҳамда мавзулар асосида илмий журналлар ва институт http://oliymahad.uz сайитида чиқарилган тезис ва мақолалар сарҳисоб қилиниб, талабаларнинг ҳисоботлари тингланди.
Шундан сўнг С.Примов ва М.Эркаев томонидан талабаларнинг қизиқтирган саволларига керакли тавсия, маслаҳат ва кўникмалар берилди. БДИни ёзишда сусткашликка йўл қўяётган талабалар огоҳлантирилди.
ТИИ Матбуот хизмати