islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари ўқитувчиларига сертификат ва ижоза топширилди

Тошкент  ислом институтида “Қуръони карим ва тажвид ўқув курслари” бўлими фаолият юритмоқда. Мазкур бўлимнинг институт биносида ташкил этилган ўқув курсидан ташқари пойтахт ва вилоятларда 11та филиали мавжуд.

Аввал хабар берганимиздек, ўқув курсларида тингловчиларга Қуръони карим қироати ва тажвидини ўргатаётган қори ўқитувчилар учун малака ошириш ўқувлари ташкил этилган эди.

2022 йилнинг ноябридан 2023 йилнинг март ойигача, жами 3 ой давомида ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари Тошкент ислом институти биносида қори ўқитувчиларга Қуръони карим ва тажвид илмлари бўйича 100 соатлик дастур асосида сабоқ берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Алижон қори, ТИИ “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, кафедра ўқитувчиси Аҳмадхон қори Рашидов, ТИИ “Қуръони карим ва тажвид ўқув курслари” бўлими бошлиғи Жаҳонгир қори Рўзиев ва Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, “Мирбобо” жоме масжиди имом ноиби Аъло Нуриддинов малака ошириш ўқувларида тингловчиларга таълим бердилар.

Мазкур малака оширишда Тошкент ислом институти, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Нурафшон, Чирчиқ, Янгийўл шаҳарларидаги, шунингдек “Кўкалдош” мадрасаси қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси ўқитувчилари қатнашдилар.

3 ойлик малака ошириш ўқувлари ниҳоясига етиб, Олий маъҳадда қори тингловчиларга сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Алижон қори, ТИИ ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, ТИИ “Қуръони карим ва тажвид ўқув курслари” бўлими бошлиғи Жаҳонгир қори Рўзиев ва қори ўқитувчилар иштирок этди.

ТИИ ректори М.Муҳаммадсиддиқов тадбирни кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг Алижон қори ҳам сўзга чиқди ва малака оширишдаги қори устозларнинг меҳнатларини эътироф этиб, уларнинг кейинги фаолиятларига ҳам Аллоҳ таолодан муваффақиятлар сўради.

Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғлига “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари ўқитувчилари учун “Қироат ва тажвид” йўналишида малака ошириш курсини ташкиллаштириб, бевосита таълим бергани учун миннаддорчилик сифатида “Ташаккурнома” топширди.

Бу билан бирга малака оширишдаги меҳнатларини муносиб тақдирлаш мақсадида Жаҳонгир қори Неъматов, Жаҳонгир қори Рўзиев, Аҳмадхон қори Рашидов, Аълохон қори Нуриддиновга ҳам “Ташаккурнома” топширилди.

Эътиборлиси, малака оширишда қатнашган “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларининг 4 нафар энг яхши ўқитувчисига Шайх Алижон қори Пайғамбар алайҳиссаломга етиб борувчи санад билан “Фотиҳа”, “Ихлос”, “Фалақ” ва “Нас” суралари бўйича ижоза бердилар.

Шундан сўнг, Тошкент ислом институти, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Кўкалдош мадрасаси, Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Нурафшон, Чирчиқ, Янгийўл шаҳарларидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларининг 17 нафар ўқитувчисига 100 соатлик малака ошириш дарсларини ўқиб тугатганлиги учун “Сeртификат” ва Қуръони карим топширилди:

Тошкент ислом институти:

1.Мадумаров Муҳаммадамин Абдуганиевич

2.Султанкулов Журабой Қаюмджанович

3.Махкамов Раҳмонжон Тулкинович

Ўзбекистон халқаро ислом академияси:

4.Ғайбуллаев Саидаҳмадхон Саматхонович

5.Турсунов Мухиддин Довудович

6.Янгибоев Адҳамбек Эсанович

Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри:

7.Абдумаликов Низомиддин Хайрулла ўғли

8.Яқубжонов Зуҳриддин Захиджон ўғли

Тошкент вилояти, Бекобод шаҳри:

9.Ўришов Анвар Илхомбекович

10.Ҳамидов Эргашбой  Холмирзаевич

Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри:

11.Абдурашидов Мухаммадали Турғунбоевич

12.Мусахов Фазлиддин Қудратович

13.Аширматов Баҳодир Равшанович

Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри:

14.Йўлчизода Шамсиддин Шерали ўғили

Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри:

15.Мадаминов Шукур Джурабаевич

16.Джураев Ҳамид Бутаевич

Кўкалдош:

17.Абдуллаев Алиакбар Абдураҳмон ўғли

 

 

Тошкент ислом институти қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг пойтахт ҳамда вилоятлардаги филиаллари:

  1. Тошкент ислом институти қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси

☎️ (71) 227-23-47, (95) 188-54-53

🪧 Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй

📍 Lokatsiya: https://goo.gl/maps/uSNeQoovQFGp5EcX7

  1. Ўзбекистон халқаро ислом Академияси (ЎзХИА) филиали

☎️ (99) 906-87-27

🪧 Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, А.Қодирий кўчаси, 11-уй

📍 Lokatsiya: https://goo.gl/maps/Dv7N1BYsSsy7WFAZ7

  1. Жиззах вилояти вакиллиги – Жиззах шаҳар филиали

☎️ (97) 325-72-43

🪧 Жиззах шаҳар, Сайлжойи маҳалласи, Умидобод кўчаси

📍 Lokatsiya: https://goo.gl/maps/CW3waYMutiFCM8FA6

  1. Жиззах вилояти вакиллиги – Зомин тумани филиали

☎️ (97) 328-63-40, (93) 294-83-53

🪧 Жиззах вилояти, Зомин тумани, Ғ.Ғулом МФЙ, Ш.Насриддинов кўчаси

📍 Lokatsiya: https://goo.gl/maps/VSmStLDXxq3Htvya9

  1. Қашқадарё вилояти вакиллиги – Қарши шаҳар филиали

☎️ (75) 220-06-32, (91) 222-03-03

🪧 Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Қаллиқ Боғобод маҳалласи, Насаф кўчаси, 274-уй

📍 Lokatsiya: https://goo.gl/maps/DsfuwUhjLi5Sp7Wf7

  1. Фарғона вилоят вакиллиги – Фарғона шаҳар филиали

☎️ (90) 272-60-06, (73) 226-72-44

🪧 Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Ал-Фарғоний кўчаси 177-уй

📍 Lokatsiya: https://goo.gl/maps/B1suwhqKxaQeE1rBA

  1. Фарғона вилоят вакиллиги – Бувайда шаҳар филиали

☎️ (93) 975-15-82, (97) 415-15-82

🪧 Фарғона вилояти Бувайда тумани, Пошшопирим қишлоғи, Шукрона кўчаси, 1-уй

📍 Lokatsiya: https://goo.gl/maps/4E3rMNLdtCkhShN29

  1. Тошкент вилоят вакиллиги – Ангрен шаҳар филиали

☎️ (95) 500-04-02, (99) 918-12-92

🪧 Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Тараққиёт маҳалласи, Бунёдкор кўчаси, 26-уй

📍 Lokatsiya: https://goo.gl/maps/8iYaEGDFq3mdy9Nj8

  1. Тошкент вилоят вакиллиги – Бекобод шаҳар филиали

☎️ (95) 500-04-03

🪧 Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар, Нурли йўл маҳалласи, Турон кўчаси 503-уй

📍 Lokatsiya: https://goo.gl/maps/iiV4jayi9N95vsLN9

  1. Тошкент вилоят вакиллиги – Нурафшон шаҳар филиали

☎️ (95) 500-08-04, (99) 935-89-62

🪧 Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Обод маҳалласи, Кўтарма-2 кўчаси, 170-уй

📍 Lokatsiya: https://goo.gl/maps/ZKJZWFuadYHcTP228

  1. Тошкент вилоят вакиллиги – Чирчиқ шаҳар филиали

☎️ (95) 500-08-01, (99) 837-93-81

🪧 Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, Наврўз маҳалласи, Гуляева кўчаси, 57-уй

📍 Lokatsiya: https://goo.gl/maps/4eDzNBRaRoXk4h2c9

  1. Тошкент вилоят вакиллиги – Янгийўл шаҳар филиали

☎️ (95) 500-05-09, (94) 706-09-46

🪧 Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбаҳор маҳалласи, Ш.Рашидов кўчаси, 6-уй

📍 Lokatsiya: https://goo.gl/maps/8a2QJh6ksNbo5PGKA

 

ТИИ Матбуот хизмати

374100cookie-check“Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари ўқитувчиларига сертификат ва ижоза топширилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: