islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ғолиба қория қизларга телевизорлар топширилди

Тошкент ислом институтида “Февраль – Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги” деб эълон қилинган. Шу муносабат билан Таҳфизул Қуръон кафедраси томонидан Олий маъҳад талаба қизлари ўртасида “Қуръон мусобақаси – 2023” кўрик-танлови ўтказилди.

 

Тадбирда  ТИИ ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқуб домла Бухарбаев, Илмий ишлар ва фан бўйича проректори Соатмурод Примов, Кундузги таълим факультети декани Ибодуллоҳ домла Ахроров қатнашдилар.

Тадбир икки йўналишда ҳифз ва тиловат йўналишида ўтказилди.

Мусобақада қорияларни:

Валихон қори Азимбоев – Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси;

Содиқжон қори Қурбонов – Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси;

Абдулбосит қори Қобилов – Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси;

Адхам қори Юсупов – Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси

баҳолаб борди.

Мусобақа якунига кўра қуйидаги натижалар қайд этилди:

Тиловат йўналиши бўйича:

1-ўрин: 2-курс талабаси Нажмиддинова Нозимахон;

2-ўрин: 3-курс талабаси Норхўжаева Нилуфар;

3-ўрин: 4-курс талабаси Азизова Зилола.

Ҳифз йўналиши бўйича:

1-ўрин: 1-курс талабаси Хўжаёр Бушро Амина;

2-ўрин: 4-курс талабаси Султонова Бибихадича;

3-ўрин: 1-курс талабаси Валихонова Оминахон.

Ғолиба қория қизларга телевизорлар, минипеч, китоблар тўплами ва бошқа қимматбаҳо совғалар мукофот сифатида ўқитувчилар томонидан топширилди.

Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси

Зафар қори Маҳмудов

374540cookie-checkҒолиба қория қизларга телевизорлар топширилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: