Ўзбек халқининг севимли шоираси, таниқли жамоат арбоби Зулфияхоним Исроилова 1915 йил 1 март куни Тошкентда ҳунарманд оиласида туғилган.
Зулфия Исроилова — таниқли ва иқтидорли ўзбек шоираси. Ёрқин рассом, оддий инсон қалбини ўткир ҳис қилган – меҳнаткаш.
Зулфия ижодида ўзбек аёлининг тақдири муҳим ўрин эгаллайди, унинг мамлакат ҳаётидаги фаол ўрни муҳим аҳамият касб этади.
Зулфиянинг олижаноблик, жасорат, ҳаққоний халқ ғурури, табиат ва инсонга нисбатан самимий туйғулар ва ҳурмат, бой ранглар ва кутилмаган янги тимсоллар билан бажарилган лирикаси, китобхон қалбини ларзага келтиради, инсониятнинг келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлайди.
Бугун буюк ва мардонавор ўзбек аёли тимсолларидан Зулфияхонимнинг таваллуд кунлари муносабати билан Тошкент ислом институтида устозалар ва талаба қизлар иштирокида “Аёл тимсолидаги садоқат” деб номланган суҳбат бўлиб ўтди.
Суҳбатда устозалар ва талабалар ўртасида шоиранинг ҳаёти ва ижод йўли ҳақида қизғин суҳбат ўтказилди. Шунингдек, ижодкорнинг асарлари мавзусига алоҳида тўхталиб фикрлар алмашинилди.
Шу билан бирга талаба қизларга Зулфияхонимнинг ҳаётларига бағишланган видеоролик намойиш этилди.
ТИИ Тиллар кафедраси
катта ўқитувчиси С.Валиева