islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Касаба уюшмаси мажлиси: аёл-қизларни рағбатлантириш, спорт турнири ўтказиш каби масалалар муҳокамаси

Тошкент ислом институти Касаба уюшмаси қўмитасининг 19 нафар делегати иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Шоғиёс Шожалилов кун тартибидаги масалаларни эълон қилгач, раис ўринбосарини сайлаш, институт аёл-қизларини моддий рағбатлантириш, ўқитувчи ва ходимлар ўртасида баҳорги анъанавий спорт турнирларини ташкил қилиш ва ғолибларни тақдирлаш муҳокамага қўйилди.

Аъзоларнинг тавсиясига кўра Техник-фойдаланиш ва хўжалик бўлими бошлиғи Маъмуржон Мамаюсупов раис ўринбосари вазифасига сайланди.

Касаба уюшмаси қўмитаси маблағлари ҳисобидан 30 нафар аёл-қиз ўқитувчи ва ходималарга уй-рўзғор анжоми бериш иштирокчилар томонидан маъқулланди. Шунингдек, спорт турнири ғолибларини ҳам муносиб тақдирлаш борасида зарур тавсиялар тингланди.

 

ТИИ Матбуот котиби

375810cookie-checkКасаба уюшмаси мажлиси: аёл-қизларни рағбатлантириш, спорт турнири ўтказиш каби масалалар муҳокамаси

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: