islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ахборот-ресурс маркази фонди кундан кунга бойиб бормоқда

Китоб инсон ҳаётига мазмун баҳш этувчи саодат манбаи, умр йўлларини ёритувчи чироқ, доим ҳамроҳ бўлувчи дўстдир.

Кишининг маънавий-руҳий камолотга етишида китобнинг ўрни беқиёсдир. Жамият, мамлакатнинг ривожи халқнинг китобхонлик маданиятининг юқорилигига боғлиқ.

Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс маркази кундан кунга ўқитувчи ва ходимларнинг саъйи ҳаракатлари ҳамда ташаббуслари билан янги-янгидан дарсликлар, ўқув адабиётлари ва китоблар билан бойиб бормоқда. Институтда январь-февраль ойларида олиб келинган янги китоблар ўқитувчи ва талабаларга намойиш этилди.

Кўргазмага қўйилган китоблар:

  1. “Суннани ибн Можа” тўплами;
  2. “Муватто” тўплами;
  3. “Муснади Доримий” тўплами;
  4. “Суннани Абу Довуд” тўплами;
  5. “Муснад Имом Аҳмад ибн Ҳанбал” тўплами;
  6. “Қийматуз замон” китоби;
  7. “Саҳиҳи Бухорий” 1-2 жузлари;
  8. “Абу Ханифа ан-Нўъмон” китоби;
  9. “Ал-Азкор лин-Набавий” тўплами;
  10. “Ал мадҳол китабил ҳидая” дарслиги;
  11. “Фиқҳул муамалатул молия” дарслиги;
  12. “Иршодус сорий” дарслиги;
  13. “Нурул яқин” дарслиги;
  14. “Нурул басар” китоби;
  15. “Сиз Пайғамбарни кўрганимисиз?” китоби 1-2 жузлар;
  16. “Маънавий муҳит ва диний маърифат” китоби;
  17. “Ижтимоий маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш асослари” китоби;
  18. “Глобаллашув жараёнида замонавий тариқатлар фаолияти” китоби;
  19. ““ИШИД” терорчи ташкилотининг ахборот ҳуружи” китоби;
  20. “Ислом ниқобидаги мутассиб гуруҳлар” китоби.

 

Ахборот-ресурс маркази бошлиғи А.Кадиров

 

375970cookie-checkАхборот-ресурс маркази фонди кундан кунга бойиб бормоқда

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: