islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ислом академияси талабалари Олий маъҳадда

Тошкент ислом институти ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўртасида ўқув, илмий ва маънавий-маърифий ҳамкорлик йўлга қўйилган. Академиянинг кўплаб битирувчилари Олий маъҳадда дарс бериб, ходим сифатида меҳнат қилмоқдалар. Шу билан бирга ТИИ битирувчиларининг аксари ЎзХИАнинг магистратура босқичида таълим олиб, илмий тадқиқот ишларини ҳам шу илм даргоҳида олиб бормоқдалар.

Маълумки, мазкур таълим муассасаси 1999 йил 9 апрелда ташкил топган Тошкент ислом университети негизида 2018 йили Ўзбекистон халқаро ислом академияси сифатида талабаларга таълим бериб келмоқда.

ЎзХИА талабалари Тошкент ислом институтига ташриф буюриб, 51 йиллик тарихга эга институтнинг ўқув, илмий ва ташкилий фаолияти билан танишдилар. Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов академия талабалар билан учрашиб, уларнинг саволларига жавоб берди.

 

Ўзбекистон халқаро ислом академияси билан боғланиш:

Манзил: Тошкент 100002,  Абдулла Қодирий кўчаси, 11-уй,

Локация: https://goo.gl/maps/8xXZaFXQhSUPvo2D7

Тeлeфон:  (+998 71) 244-31-65  Факс: (+998 71) 244-00-65

Телеграм канал: https://t.me/iiau_oFFicial

Сайт: https://iiau.uz

 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва 

маърифат бўлими бошлиғи А.Олимов

376050cookie-checkИслом академияси талабалари Олий маъҳадда
2 та фикр мавжуд
  1. Ozodaxon

    Assalamu alaykum va rahmatullohi va barokatuh menda bir savol bor edi islom akademiyasiga ham 10ni bitirib topshirsa boladimi halq talimini qarori chiqdiyu 10sinfni bitirib ham OTM ga topshirib kõrsa boladi kirib ketilsa muzlatilib keyingi yili bezimtihon õqisa bolarkan shu narsa islom akademiyasida amaldami topshirsak boladimi

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: