islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Аллоҳнинг йўли

سبيل الله

60савол: Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга бир чизиқ чизиб кўрсатиб: «Бу Аллоҳнинг йўлидир», дедилар. Кейин ўша чизиқнинг ўнг ва чап тарафларига ҳам чизиқлар чиздилар-да «Бу йўлларнинг ҳар бирининг устида бир шайтон туради ва ўша йўлга чақиради», дедилар ва бир оятни ўқидилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўқиган ўша оят қайси?

60жавоб:  Ушбу оят:

وَأَنَّ هَذَا صِرَاطِي مُسْتَقِيمًا فَاتَّبِعُوهُ وَلَا تَتَّبِعُوا السُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمْ عَنْ سَبِيلِهِ ذَلِكُمْ وَصَّاكُمْ بِهِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

«Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинг. Ва бошқа йўлларга эргашманг. Бас, сизни Унинг йўлидан адаштирмасинлар. Мана шу сизга қилган амрки, шояд, тақво қилсангиз» (Анъом сураси, 153-оят).

 

Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси

Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг

“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”

китоби асосида тайёрлади.

376910cookie-checkАллоҳнинг йўли

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: