islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Уммат аёли – илм бешиги

Тошкент ислом институти талаба қизлари учун “Уммат аёли – илм бешиги” номли илмий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда барча устоз, ходима ва талабалар қатнашдилар.

Тадбир Қуръони карим тиловати ва устозларнинг гўзал дуолари билан бошланди. Барча курс талабалари тадбирни турли мавзуларда ўз чиқишлари билан давом эттирдилар.

Жумладан, 1-босқич талабалари Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллар ҳақида келган ҳадисларидан намуналар келтириб, шу мавзуда видеоролик намойиш этдилар. Ҳадисларда Исломда аёлларнинг ўрни борасида келган ўринларига алоҳида тўхталиб ўтдилар.

2-босқич талабалари аёллар масаласида замонавий фатволар мавзусида бир қатор қизиқарли саволлар билан давра қатнашчиларига юзландилар. Жавобларни олганларидан сўнг ўзлари Қуръони карим оятлари ва Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадисларидан далиллар келтириб, жавобларни янада ёритиб изоҳлаб бердилар.

Ундан сўнг 3-босқич талабалари аёллар ҳақида қизиқарли тезкор саволлари ҳамда 4-босқич талабалари аёллар ҳақида қизиқарли маълумотлар билан даврани янада жонлантирдилар.

Тадбир давомида юқорида келтирилган мавзуларда устоз ва талабалар ўзаро фикр алмашдилар ҳамда аёллар масаласида бир қатор саволларга жавоб олдилар.

Талаба қизлар билан ишлаш бўйича куратор

С. Валиева

 

377090cookie-checkУммат аёли – илм бешиги

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: