islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Маънавий-маърифий ва спорт тадбири ғолиблари аниқланди

Тошкент ислом институтида “21 март – Наврўз умумхалқ байрами” муносабати билан “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистон!” шиори остида маънавий-маърифий ва спорт тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ақоид ва фиҳқий фанлар, Ҳадис ва ислом тарихи фанлари, Тиллар, Таҳфизул Қуръон ва Ижтимоий фанлар кафедралари ўртасида “Ош мусобақаси”, талабалар ўртасида ўзбек кураши, арқон тортиш ва тош кўтариш миллий спорт турлари бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари Уйғун Ғафуров, Дин ишлари бўйича қўмита Диний таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари билан ишлаш бўлими бошлиғи в.б. Иномжонов Муҳаммадодил, ЎМИ Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов, фахрий устозлар ва тизимда меҳнат қилаётган бошқа меҳмонлар ташриф буюрдилар.

Шунингдек, талаба қизлар томонидан “Баҳор ва Рамазон, хуш келдинг!” деб номланган кўргазма ҳам ташкил этилди.

Ҳар бир гуруҳ турли мавзулардаги кўргазмалари билан иштирок этдилар:

103-гуруҳ “Ўзбек миллий ва баҳорий таомлари”;

203-гуруҳ “Ўзбек миллий анжом ва қўл меҳнатлари”;

303-гуруҳ “Ўзбек миллий кийим ва матолари”;

403-гуруҳ “Рамазон васфи”.

Тадбирда талабалар ўртасида арқон тортиш ва тош кўтариш мусобақасидан сўнг ўзбек миллий кураши бўйича баҳслар бўлиб ўтди.

5та кафедра ўртасида ўтказилган “Ош мусобақаси”да қуйидаги натижалар қайд этилди:

1-ўрин: Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси;

2-ўрин: Таҳфизул Қуръон кафедраси;

3-ўрин: Тиллар кафедраси.

Тош кўтариш мусобақасида қуйидаги натижалар қайд этилди:

1-ўрин: Ойбек Бўранбоев, 301-гуруҳ талабаси;

2-ўрин: Анвар Хўжахонов, 205- гуруҳ талабаси;

3-ўрин: Сайдалихон Мирзасаитов, 104-гуруҳ талабаси.

Арқон тортиш мусобақасида қуйидаги натижалар қайд этилди:

1-ўрин: 304-гуруҳ талабалари;

2-ўрин: 401-гуруҳ талабалари;

3-ўрин: 104-гуруҳ талабалари.

Ўзбек кураши бўйича ўтказилган мусобақада қуйидаги натижалар қайд этилди:

1-ўрин: Фурқат Гадоев, 302-гуруҳ талабаси;

2-ўрин: Абдулбосит Мелибоев, 202-гуруҳ талабаси;

3-ўрин: Нурпейс Карабоев, 201-гуруҳ талабаси.

 

ТИИ Матбуот хизмати

378260cookie-checkМаънавий-маърифий ва спорт тадбири ғолиблари аниқланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: