“Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) О.Тангиров, кабинет мудири М.Мавлянкулов “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси Ф.Эрназаров ҳамда 2-курс Модуль таълим тизими мураббийси С.Арипов ҳамроҳлигида талабалари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдилар.
Талабаларга Ислом динининг Марказий Осиёда тарқалиши, ислом динининг халқимиз ҳаётида тутган ўрни, мамлакатимиз ва халқларимизнинг шонли тарихи, бугунги куни, анъанавий ва зиёрат туризми имкониятлари, буюк аждодлар, олимлар ва мутафаккирлар, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг ғояси ва ташаббускори, вазифаси, тузилиши, келажакдаги режалари тўғрисида маълумот берилди. Бошқа халқлар билан сиёсат, иқтисод ва туризм каби соҳалар қаторида маънавият ва маърифат йўналишларида ҳам ҳамкорликлар қилиш мамлакатга манфаатли бўлиши таъкидладилар.
Суҳбат давомида институт талабалари буюк алломаларимиз илмий мероси ҳақида маълумотлар эга бўлдилар ҳамда уларнинг ҳаёти ва ижодини кенг тарғиб қилиш бўйича тавсиялар берилди, билим юрти талабалари ва устозлари марказ фаолияти ва истиқболдаги режалар ҳақида билиб олдилар.
О.Тангиров томонидан тақдим этилган маълумотлар билан биргаликда Ислом цивилизацияси марказининг маҳобатли биноси талабаларда катта таъсурот қолдирди. Мулоқот қизиқарли савол-жавоблар билан якунланди.
“Ижтимоий фанлар” кафедраси
кабинет мудири М.Мавлянкулов