islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тиллар кафедраси томонидан талабалар учун китоблар тўплами вақф қилинди

Тошкент ислом институти Тиллар кафедраси ўқитувчилари, хусусан Улуғбек домла Ҳасановнинг ташаббуси билан ҳомий ва саховатпеша инсонларни жалб этган ҳолда институт Ахборот-ресурс маркази фондига “Мухтасар ал-маъоний” жами 46 дона китоблар ҳадя қилинди.


Мовароуннаҳр илм ўчоғи сифатида танилиб, у ердан кўплаб муфассир, муҳаддис, мутакаллим олимлар етишиб чиққан. Ана шундай олимлардан бири Амир Темурнинг салтанатида фаолият олиб борган Масъуд ибн Умар ибн Абдуллоҳ Саъдуддин Тафтазоний бўлиб, у 1322 йилда Хуросоннинг Насо, ҳозирги Туркманистон ҳудудидаги Тафтазон қишлоғида таваллуд топган. Олим ёшлигиданоқ илм олишга катта қизиқиш билан қараб, ўз даврининг илм марказлари бўлган Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Сарахс каби шаҳарларда таниқли олимлардан таҳсил олиб, турли илмий мунозараларда иштирок этган. Саъдуддин Тафтазоний биринчи Қуръони каримни ёд олиб, хаттотликни ўрганади ва фаннинг турли соҳаларини ўзлаштиришга киришади. Олим ўз даврининг тенгсиз олимлари Иззуддин Абдураҳмон Бакрий Шибанкарий Ийжий (ваф. 1355 й.), Зиёвуддин Абдуллоҳ ибн Саъдуллоҳ Қазвиний (ваф. 1378 й.), Қутбуддин Муҳаммад ибн Муҳаммад Розий, Таҳтоний (ваф. 1364 й.), Насимуддин Найсобурий (ваф. 1399 й.), Аҳмад ибн Абдулваҳҳоб Қўсий (ал-Қусай, ваф. 803 й.) кабилардан таълим олган.


Маълумотларга қараганда, унинг илмий-маънавий меросига оид асарларнинг сони ўттизтани ташкил қилади. Улардан машҳурлари:
1. «Шарҳ ал-мутаввал». «Дамашқнинг воизи» номи билан машҳур бўлган Шайх Жалолиддин ибн Абдураҳмон Қазвиний Шофеъийнинг «Талхис ал-мифтоҳ фил маъоний ва-л-баён» асарига ёзилган шарҳ.
2. «Мухтасар ал-маъоний». Бу шарҳ «Талхис ал-мифтаҳ» асарининг машҳур номи бўлиб, у яна «Мухтасар шарҳ Талхис ал-мифтаҳ» исми билан ҳам маълумдир.
3. «Шарҳ китоб ал-Мифтоҳ». Ушбу асар аллома Сирожиддин Абу Яъқуб Юсуф ибн Абу Бакр Саккокийнинг «Китоб ал-мифтаҳ» рисоласига ёзилган шарҳдир.
4. «Шарҳ ал-қисму ас-солис мин ал-мифтаҳ».


«Мухтасар ал-маъоний». Бу шарҳ «Талхис ал-мифтаҳ» асарининг машҳур номи бўлиб, у яна «Мухтасар шарҳ Талхис ал-мифтаҳ» исми билан ҳам маълумдир. Мухтасар ал-маъони номи билан машҳур, бу ўзининг “Мутаввал” китобининг мухтасар шакли, бу асар Азҳар дорулфунуни ва бошқа олийгоҳларда таълим учун асос бўлиб, кўпчилик олимлар бу асар билан қизиқиб, кўпгина ҳошиялар ёзадилар.
“Шарҳул қисм ас-солис мин мифтоҳил улум”, юқорида таъкидланганидек бу Саккокийнинг “Мифтоҳул улум” асарининг учинчи қисмига қилинган бевосита шарҳ ҳисобланади. Олим ушбу асарни вафот этмасидан бир неча йил олдин Самарқандда ёзиб тугатади. Асарнинг қўлёзма нусхаси Фанлар Академияси ҳузуридаги Шарқшунослик қўлёзмалар марказида 9035 рақами остида сақланади.

ТИИ Тиллар кафедраси кабинет
мудири Элёр Анваров

381550cookie-checkТиллар кафедраси томонидан талабалар учун китоблар тўплами вақф қилинди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: