Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Жиззах вилоятига ташрифлари доирасида чекка ҳудудлардаги кам таъминланган оилалар учун ифторлик дастурхони ташкил этилди. Мазкур тадбирда Муфтий ҳазратлари Рамазон фазилатлари, бугунги кунда инсон қадрини улуғлаш борасида қилинаётган ўзгаришлар ҳақида суҳбат қурдилар. Хусусан, Муфтий ҳазратлари ўз нутқиларида шу кунларда Президентимиз ташаббуси билан Рамазон ойида ҳудудларда кам таъминланган оилаларга ифторлик ташкил этилаётгани ва уларга турли хайр-эҳсонлар улашилаётганини билдирдилар.
Дарҳақиқат, имом-домлалар, маҳалла масъуллари ва маҳаллий ҳокимият вакиллари билан ҳамкорликда аҳолининг кам таъминланган қатламига ифторликка сарфланадиган маблағлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатишмоқда. Уларнинг уйларида ифторлик дастурхони ёзиб, кўнгилларини кўтаришга ҳаракат қиляпти.
Мазкур тардбирда ҳам кам таъминланган оилаларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва диний-маърифий китоблар туҳфа этилиб, қалбларига қувонч улашилди.
Бундай эътибордан мамнун бўлган эҳтиёжманд оила аъзолари Муфтий ҳазрат ва тарихий ташаббус ташкилотчилари ҳақига кўплаб дуолар қилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати