islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ота-оналар мажлиси: талабаларнинг ўқув, илмий, маънавий ва жамоавий ишларига баҳо берилди

Тошкент ислом институтида 2022-2023 ўқув йили давомида талабаларнинг ўқув, илмий, маънавий ва жамоавий ишлардаги иштирокини ота-оналарга таништириш мақсадида оффлайн/онлайн шаклда мажлис бўлиб ўтди.

Мазкур мажлисда Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов, Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқубжон домла Бухарбоев, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Умиджон домла Ходжаев, Кундузги таълим факультети декани Ибодулла домла Аҳраров, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Шоғиёс домла Шожалилов, Хўжалик ва техник фойдаланиш бўлими бошлиғи Маъмуржон Мамаюсупов, Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими ходими Шукур Бадиев ва барча курс талабаларининг ота-оналари иштирок этди.

Мажлисда ўқув йили давомида умуман дарс қолдирмаган, фанларни яхши ўзлаштирган, намунали хулқи, одоби, ва институт ишларида ўзининг фаоллиги билан ажралиб турган талабаларнинг ота-оналарига миннатдорчилик билдирилди. Сурункали дарс қолдирувчи, мунтазам дарсларга кеч қолувчи ва ўзлаштириши паст бўлган талабаларнинг ота-оналарига ҳам фарзандлари тўғрисида маълумотлар берилди. Ўқув йили давомида “огоҳлантириш”, “хайфсан”, “қаттиқ хайфсан” олган талабаларга қайта шундай интизомий чоралар кўрилса, ўқишдан четлатилиши ҳақида ота-оналарга огоҳлантирилди.

Ташкил этилаётган бундай ота-оналар йиғилиши талабаларнинг ўқишга бўлган муносабати, фанларни ўзлаштириш даражаси, жамоа ишларида фаоллиги, тартиб интизомга риоя қилиши, аъло ва яхши баҳоларга ўқиши учун ижобий таъсир қилади. Шу билан бирга институт раҳбарияти, ўқитувчилари ҳамда ота-оналар ўртасида ҳамкорлик вужудга келади.

ТИИ Матбуот хизмати

385090cookie-checkОта-оналар мажлиси: талабаларнинг ўқув, илмий, маънавий ва жамоавий ишларига баҳо берилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: