Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифида бир рўзадор одамга ифторлик қилиб берган киши гуноҳларидан фориғ бўлиши, ўзини дўзах ўтидан халос қилиши ва рўза тутган одам билан баробар савобга эга бўлиши айтилган. Аллоҳ таоло рўзадорнинг оғзини бир қултум сув билан ёки бир дона хурмо билан ёхуд бир ҳўплам сут билан очган бандага улуғ мукофотлар ваъда қилган.
Муборак рамазон ойининг иккинчи ўн кунлиги, яъни мағфират кунларида Тошкент ислом институти раҳбарияти томонидан маъҳаднинг аёл устоз – ходим ва талаба қизлари учун ифторлик дастурхони ёзилди. Ифторлик маросими аввалида институт раҳбарияти жумладан ТИИ ректори У.Ғафуров ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиевлар ташриф буюриб, йиғилганларни рамазони шариф ойи билан муракбод этиб, рамазон туҳфаси ўлароқ барча аёл устоз – ходим ва талаба қизларга раҳбарият томонидан китоблар ҳадя қилинди. Ифторлик кўтаринки, байрамона тарзда Қуръон карим тиловати ва гўзал дуо билан якун топди.
ТИИ талаба қизлар билан ишлаш
бўйича услубчи З.Суярова