islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Инглиз тилини осон ўрганайлик

          Тошкент ислом институти “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси Саодат Валиева 1-курс талабалари учун Инглиз тили фанидан “Five pillars of Islam with English Tenses” (Ислом динининг беш рукни инглиз тили замонлари билан) мавзусида очиқ дарс ўтди.

          Дарс инглиз тили замонларини такрорлаш билан бошланди. Асосий мавзу “Исломнинг беш рукни” мисоллар ва кўргазмали материаллар билан ёритиб берилди. Ўқитувчи электрон манбалардан ҳам фойдаланиб, дарс интерфаол услубда давом этди. Дарсда эътибор талабаларнинг оғзаки сўзлашувига қаратилди.

          Дарсда “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчилари И.Юлдашев, Ф.Эрназаров, Т.Азимов ва бошқа устозлар қатнашдилар. Устозлар очиқ дарсни таҳлил қилиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

ТИИ Матбуот хизмати

 

386880cookie-checkИнглиз тилини осон ўрганайлик

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: