Тошкент ислом институти “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Р.Махсумхонов томонидан Ҳадис фанидан 405-гурух талабаларига “Маййитни қабрга қўйиш ” мавзусида очиқ дарси бўлиб ўтди.
Ушбу очиқ дарс таҳлилида институт устозларидан Ф.Эрназаров, А.Ғафуров, С.Арипов, Ҳ.Нурбаев, Х.Юсупов, И.Жўрабоевлар иштирок этдилар. Очиқ дарс интерфаол услубда, савол-жавобларга бой тарзда ўтди.
Шунингдек мавзуга доир ҳадислар шарҳланиб, ҳадислар санади ва ровийлари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди. Ҳадисларни фиқҳий далиллик жиҳатлари алоҳида ўрганилди.
ТИИ матбуот хизмати