islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Энг яхши китобхон танлови ғолиблари аниқланди

Аввал хабар берганимиздек «Энг яхши китобхон» танловининг саралаш босқичига старт берилган эди. Ушбу танловимиз ўз ниҳоясига етди. Танлов юқори ва кўтаринки кайфиятда ўтиб, йиғилганларда ажойиб таассуротлар қолдирди. Ҳакамлар талабаларнинг ўткир, аниқ ва сермулоҳазали тезкор жавобларидан мамнун бўлишди.

   

Танлов сўнгги шартларгача қизғин ўтиб, иштирокчилар ичидан фаол қатнашиб, энг юқори кўрсатгичларни қайд этган 3 нафар талаба ғолиб деб топилди:

1-ўрин. 1-курс талабаси Носиров Эркин(167.5 балл)

 

2-ўрин. 4-курс талабаси Анварова Мохигулхон(155 балл)

3-ўрин. 1-курс талабаси Муротова Нодирахон(142.5 балл)

Талабалар муносиб иштироклари учун махсус совғалар, пул мукофоти ҳамда таълим муассасаси дипломи билан тақдирланди:

1-ўрин: Таълим муассасаси томонидан биринчи даражали диплом ва “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан 4 млн. сўм пул мукофоти ҳамда эсдалик учун совғалар;

 

2-ўрин: Таълим муассасаси томонидан иккинчи даражали диплом ва 3 млн. сўм пул мукофоти ҳамда эсдалик учун совғалар;

3-ўрин: Таълим муассасаси томонидан  учинчи даражали диплом ва 2 млн. сўм пул мукофоти ҳамда эсдалик учун совғалар.

«Саралаш босқичи» бўйича 1-ўринни эгаллаган иштирокчи Носиров Эркин танловнинг Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ушбу танловда иштирок этган, юқори ўринни қўлган киритган барча талабаларимизни табриклаган ҳолда, келажакдаги фаолиятларида бундан ҳам юқори зафарлар тилаб қоламиз.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва  маърифат бўлими ходими Ш.Бадиев

388090cookie-checkЭнг яхши китобхон танлови ғолиблари аниқланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: