Жаҳолатга қарши маърифат
Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов мамлакатимиз олий таълим муассасаларида ижтимоий – маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ёшларни ёт ғоялардан асрашга қаратилган “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида ташкил этилаётган тадбирлар муносабати билан хизмат сафарида бўлди.
2023 йил 26 апрель куни Шаҳрисабз шаҳар Маданият саройида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида очиқ давра суҳбати ташкил этилди. Унда Шаҳрисабз давлат педагогика институти талаба-ёшлари ва тюторлар иштирок этди.
Тошкент ислом институти ректори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов сўзга чиқди ва илмнинг ҳар бир мусулмон ҳаётида тутган ўрни, жоҳилликнинг бугунги кундаги ҳаётимизда юз бераётган нотинчликларга сабаб бўлаётгани, етарли диний билимга эга бўлмаган шахсларнинг тарғибот ва ташвиқот ишлари сабабли кўплаб инсонларнинг йўлдан адашаётганлиги ва шунга қарши туриш учун билим олиш йўллари ҳақида маълумот бериб ўтди.
Давра суҳбати давомида мавзуга оид видеоролик намойиш этилди.
Тадбир сўнггида талабаларни қизиқтирган саволларга Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов томонидан жавоб берилди.
ТИИ матбуот ҳизмати