islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Хотира ва қадрлаш – муқаддас инсоний бурч

Биз азал-азалдан тинчликсевар халқмиз. Айнан шу ғоя тарғибига бағишланган буюк миллий маънавий меросимиз бор. Уларнинг барида тинчликнинг қадрига етиш тарғиб этилади, уруш эса батамом қораланади.

Азиз ва мукаррам инсон зотининг ёши ҳам, кексаси ҳам, аёли ҳам, эркаги ҳам бирдек кадр-қимматга эгадир. Муқаддас Ислом дини инсон кадрини шу даражада юқори кўтарганки хатто, унинг тириги билан ўлигининг хурмати бирдек кадрланади. Дунёдан ўтиб кетган марҳум яқинларимизни доимо яхши сифатлар билан эслаш хам инсонийлик бурчимиздир. Бу хақда муборак ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в) “Дунёдан ўтганларнинг яхши сифатларини эсланглар уларнинг ёмон сифатларини айтишдан сақланинглар” деганлар. (Термизий ривояти)

Юртимизда анъанавий нишонланадиган, алоҳида эътибор қаратиладиган кунлардан бири бу, Хотира ва қадрлаш кунидир. Бу кунда биз ўтмишда ўтган аждодларимиз хусусан, Ватан озодлиги, халқимизнинг фаровонлиги йулида жонларини фидо килиб, бугунги кунда оламдан ўтиб кетган барча фидойи юртдошларимизни ёдга оламиз. Биз ўтганларни махсус бир кунда, айни 9 майда хотирлашимиз рамзий маънода бўлиб, аслида ҳар доим ҳар лаҳзада уларни эслаб дуолар қиламиз, уларнинг ҳаёт йулларини ўрганиб улардан намуналар оламиз. Шунингдек, келажак авлод бўлмиш фарзандларимизга хам ўтган аждодларимизнинг ҳаёти биз учун улкан намуна эканини уқтириб келамиз. Уларнинг яхшиликларини ҳамиша ҳар доим ёдда тутамиз. Зеро, тарихий хотирасиз келажак йуқ, деб бежизга айтилмаган. Хотира ва кадрлаш деган гаплар бир кунлик анъанага боғланиб қолмаслиги керак. Ватан, миллат, дин йулида жон фидо қилган аждодларимиз хотираси бизлар учун қанчалик ардоқли ва муқаддас бўлса, кексалик ёшига етган улуғларимизнинг қадрига етиш, хурматларини жойига қўйиш хам шунчалик муҳимдир.

Бу кунларда қилинадиган хайрли ишлардан бири ёши улуғ кишиларнинг ҳолидан хабар олишимиз, уларнинг қалбларига хурсандлик киритишимиздир. Бу ҳакда Пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в) ҳадиси шарифда шундай деганлар: “Кичигимизга раҳм килмаган ва катталаримизнинг кадрига етмаган кимса биздан эмасдир”. (Абу Довуд ва Термизий ривояти)

Давлатимиз доимо уруш қатнашчилари кекса ёшдаги отахонларимиз, онахонларимиз ва барча нафақахўрларга катта диққат эътибор билан ғамхўрлик қилиб келмокда. Яратгандан барча марҳум аждодларимизни Ўзининг раҳматига олиб уларнинг ҳақларига қилаётган дуоларимизни қабул қилиб, орамизда хаёт қолганларига фаровон хаёт тинчлик ва офият беришини сўраб қоламиз.

Янгийул тумани “Имом Султон” жоме масжиди

имом хатиби Одилжон Нарзуллаев

390940cookie-checkХотира ва қадрлаш – муқаддас инсоний бурч

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: