islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Аждодларни хотирлаб

Мана бир неча йиллардан буён мамлакатимизда 9 май хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонлаб келинмоқда.

Инсон, миллат ва халқ тарихий хотира туйғуси билан барҳаётдир. Хотира – кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи – муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради. Қадр – инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад-маслакларига олижаноблик бағишлайди.

Бугун ислом олий маъҳади 1-курс талаба қизлари ўтган буюк аждодларимизнинг пок руҳларини ёд этиш учун Қаффол Аш-Шоший мақбарасига зиёрат уюштирдилар.

Қаффол Аш-Шоший номи билан машҳур бўлган Абу Бакр Муҳаммад ибн Али аш-Шоший (904-976) – ислом олими, муҳаддиси ва тилшуносидир. У Ҳазрати Имом номи билан таниқли бўлган.

Қаффол Аш-Шоший машҳур мусулмон илоҳиётчилари ва олимлари Имом ал-Бухорий ва Муҳаммад ат-Термизийларнинг шогирди ва маънавий вориси ҳисобланган. Мусулмон динига чуқур эътиқод қилган олим Маккани бир неча бор зиёрат қилган. Вафотидан сўнг Тошкентда унинг қабри устида мақбара барпо этилган бўлиб, у ҳозирга қадар мусулмонлар томонидан зиёрат қилинади.

“Қаффоли Шоший” мақбарасида Ҳазрати имом (Хастимом) Абу Бакр Муҳаммад ибн Али Қаффоли Шоший (904-976) ҳамда ўтмишда яшаб ижод қилган бир қанча уламолар ва валийлар дафн қилинган. Шунингдек, бу ерда ўтган асримизда яшаб ижод қилган Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасининг биринчи муфтийси Эшонбобохон ибн Абдулмажидхон, муфтий Зиёвуддин ибн Эшонбобохон ва бошқа кўплаб уламоларнинг қабри бор.

Мақбаранинг Х асрга оид биринчи биноси ҳам сақланиб қолган.

Ўтганлар руҳларини шод этиш учун  талаба қизлар томонидан Қуръон тиловат қилинди ва савоблари мазкур мақбарада дафн қилинган уламолар руҳониятига бағишланди ҳамда уларнинг ҳақларига кўплаб дуои хайрлар қилинди. Зеро, ўтган аждодларимизни хотирлаш ва уларнинг солиҳ амалларини эсга олиш буюк анъаналармиз ва қадриятларимиздан ҳисобланади.

Тошкет ислом институти “Ақоид ва Фиқҳий фанлари” кафедраси ўқитувчиси С. Ибрагимова талабаларга “Қаффоли Шоший” мақбараси ҳақида, унда ётган Абу Бакр Шоший, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасининг биринчи муфтийси Эшонбобохон ибн Абдулмажидхон ва муфтий Зиёвуддин ибн Эшонбобохон тўғрисида қимматли илмий маълумотларни гапириб берди.

Имом Бухорий  номли Тошкет ислом институти

 “Ақоид ва Фиқҳий фанлари” кафедраси ўқитувчиси С. Ибрагимова

391130cookie-checkАждодларни хотирлаб

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: