islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Жаҳолатга қарши маърифат

Жаҳолатга қарши маърифат

Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов мамлакатимиз олий таълим муассасаларида ижтимоий – маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ёшларни ёт ғоялардан асрашга қаратилган “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида ташкил этилаётган тадбирлар муносабати билан хизмат сафарида бўлиб турибди.

2023 йил 11 май куни Жиззах шаҳридаги Жиззах Политехника Институтининг фаоллар залида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида очиқ давра суҳбати ташкил этилди. Унда Жиззах Политехника Институти талаба-ёшлари ва устозлар иштирок этишди.

Тошкент ислом институти ректори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов сўзга чиқди ва илмнинг ҳар бир мусулмон ҳаётида тутган ўрни, жоҳилликнинг бугунги кундаги ҳаётимизда юз бераётган нотинчликларга сабаб бўлаётгани, етарли диний билимга эга бўлмаган шахсларнинг тарғибот ва ташвиқот ишлари сабабли кўплаб инсонларнинг йўлдан адашаётганлиги ва шунга қарши туриш учун билим олиш йўллари ҳақида маълумот бериб ўтди.

Тадбир сўнггида талабаларни қизиқтирган саволларга Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов томонидан жавоб берилди.

ТИИ матбуот ҳизмати

392300cookie-checkЖаҳолатга қарши маърифат

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: