islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Жаҳолатга қарши маърифат”

“Жаҳолатга қарши маърифат”

Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов мамлакатимиз олий таълим муассасаларида ижтимоий – маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ёшларни ёт ғоялардан асрашга қаратилган “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида ташкил этилаётган тадбирлар муносабати билан хизмат сафарида бўлиб турибди.

Шундай тадбирлардан бири 2023 йил 11 май куни Жиззаx шаҳридаги Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали фаоллар залида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида ташкил этилди. Унда университет профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этишди.

Тошкент ислом институти ректори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов нутқ қилди. “Бугунги глобаллашув жараёнида ёшларимиз матбуот, хусусан ижтимоий тармоқлар орқали турли ахборот ва маълумотларга эга бўлмоқда. Баъзи бир ақидапарастлар ўз ғаразли мақсадлари йўлида мафкуравий таъсир ўтказиб, қабиҳ ишларини амалга оширишга уринишмоқда. Энг ачинарлиси, бундай кимсаларни қўлига ёшларимиз тушмоқда. Ҳар қандай касалликни олдини олиш учун, аввало, инсон организмида унга қарши иммунитет ҳосил қилиши лозим.

Бугун фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жахолатга карши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этмоқда. Бугунги ёшлар бундай вазиятда мустақил фикрлаб, маънавиятли, миллий қадриятларига содиқ, дунёқараши кенг, иродаси мустаҳкам, сабр–бардошли, ошкора ва пинҳона кўринишдаги маънавий таҳдидларга доим тайёр турадиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган инсон бўлиши лозим эканлигини таъкидлаб ўтди”.

Тадбир сўнггида талабаларни қизиқтирган саволларга Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов томонидан жавоб берилди.

ТИИ матбуот ҳизмати

392421cookie-check“Жаҳолатга қарши маърифат”

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: