Тошкент ислом институти Кенгашининг 05-сонли мажлиси бўлиб ўтди. Масжлисни ТИИ ректори, кенгаш раиси Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов олиб борди.
Кун тартибидаги муҳим масалаларни кенгаш котиби Мирюсуф Мирисмаилов аъзоларга таништирди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва институт буйруқлари ҳамда Кенгаш қарорларининг бажарилиши, фуқаролар мурожаатлари; 4-курс талабалари ва илмий раҳбарларининг битирув диплом ишлари тайёргарлик ҳолати ҳақида ҳисобот; ТИИ профессор-ўқитувчи ва ходимларининг илмий-тадқиқот мавзулари муҳокамаси ва уни тасдиқлаш; Якуний Давлат аттестацияларини ўтказиш ва Республика фан олимпиадаларида ТИИ талабалари иштироки ҳақида; Талабалар кенгашининг ярим йиллик фаолияти ҳақида ҳисобот; 2022 йилда институт моддий техник базасида яроқсиз ҳолга келган моддий қийматга эга буюмларни ҳисобдан чиқариш каби масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, турли масалаларда Кенгаш аъзолари таркибига ўзгартириш киритиш; Ижтимоий фанлар кафедраси доценти в.б. тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) И.Даминовни доцент илмий унвонига тавсия этиш каби масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Институт Кенгаши ўқув йили давомида ҳар икки ойда бир маротаба ўтакизилиб, ректор раислигида аъзолар – раҳбар ҳодимлар ва профессор-ўқитувчилар орасидан сайлаб олинади.
ТИИ Матбуот хизмати