islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳужжатлар тўғри юритилиши иш самарасини оширади

2022-2023 ўқув йилида Тошкент ислом институти кафедра ва бўлимларида меъёрий ҳужжатлар юритилиши ва сақланиши комплекс ўрганилмоқда.

Институт кафедра ва бўлимларида меъёрий ҳужжатлар юритилишини комплекс ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, иш жараёни жадвали тасдиқланди.

Ишчи гуруҳ тасдиқланган номенклатурага мувофиқ кафедра ва бўлимларда ҳужжатларнинг юритилиши ва сақланиши назорат қилади.

Текширув натижаларига кўра аниқланган ҳолатлар юзасидан институт раҳбариятига ҳисобот тақдим этилади.

Комплекс ўрганиш Тошкент ислом институти Кенгашининг 16.05.2023 йилдаги 05-сонли қарори ва раҳбарият кўрсатмаси асосида жорий йилнинг 29 май кунидан 13 июнь кунига қадар бўлиб ўтади.

ТИИ Мониторинг ва ички назорат сектори

услубчиси, ишчи гуруҳ раиси Кадиров Абдулазиз

396700cookie-checkҲужжатлар тўғри юритилиши иш самарасини оширади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: