islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институтининг навбатдаги битирувчилари

Тошкент ислом институтида 2019-2023 йиллар оралиғида таълим олган талабаларнинг “Хатмона – 2023” битирув тадбири бўлиб ўтди.

Бу йил Тошкент ислом институтини 76 нафар талаба битирмоқда, шулардан 10 нафари аёл-қизлар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграгач, битирувчи курс талабаси Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов Қуръон тиловати билан тадбирни очиб берди.

Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов институт фаолияти, таълим жараёнлари ва илмий салоҳиятини қамраб олган маълумотларни тақдим қилган ҳолда йиғилганларга нутқ сўзлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров, раис ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов, Хадис илми мактаби устози Шайх Жамолиддин Хошим битирувчиларни табриклаб, сўзга чиқдилар.

Тадбир асносида, Олий маъҳадда хатми кутуб диний таълим анъанасини давом эттириб, талабалар билан мўътабар китобларни ўқиб тугатган Яҳё Раззоқов, Фахриддин Маманосиров, Иззатулло Юлдашев, Халилуллоҳ Юсупов ҳамда талабаларга Қуръони каримни ёд олдиришда фидойилик қилган Зафар Маҳмудов, Робия Нажмиддинова каби ўқитувчилар тақдирландилар.

Халқаро Қуръон мусобақалари совриндори Хабибуллоҳ Олимжонов, институт миқёсида ўтказилган Қуръон мусобақаси ғолиби Оятуллоҳ Абдуқодиров, аъло баҳоларга ўқигани ва институт миқёсида ўтказилган турли мусобақалар иштирокчиси бўлган Саидасрорхон Нақибхонов ҳамда намунали хулқи ва жамоат ишларидаги фаоллиги учун Нодир Шербоев каби битирувчиларга ҳам институт мақтов ёрлиғи топширилди.

Шунингдек, ЎМИ тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “Жаҳолатга қарши маърифат” танловида юқори ўринни эгаллаган Иброҳим Ҳайдаров, Нўъмонхон Ҳамидуллаев, Абдуллоҳ Абдумавланов, Отабек Маматқулов мақтов ёрлиғи билан тақдирландилар.

Тақдирланганларга мақтов ёрлиқларини муфтий Нуриддин домла Холиқназаров, раис ўринбосарлари Жалолиддин домла Ҳамроқулов, Уйғун домла Ғафуров, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор Юнусов каби устозлар топширдилар.

Мираббос Мирбобоев ўзбек тилида, Саидасрор Нақибхонов араб тилида битирувчи талабаларнинг миннатдорлик сўзларини изҳор қилдилар, мониторларда эса талабалар фаолиятидан лавҳалар намойиш этилди.

Оятуллоҳ Абдуқодировнинг отаси Илҳомжон ака ҳамда Саидасрор Нақибхоновнинг отаси Осимхон ака институт раҳбарияти ва устозларига миннатдорчилик ва табрик сўзларини баён қилиш учун сўзга чиқдилар.

Тадбир якунида битирувчиларга оқ фотиҳа берилиб, дуои хайрлар қилинди ҳамда устозлар ва битирувчилар иштирокида фотосессия бўлиб ўтди.

Шу куни аёл-қизларнинг “Хатмона – 2023” битирув тадбири ҳам ўтказилиб, унда ТИИ ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, проректорлар Соатмурод Примов, Умиджон Ходжаев ва бошқа ўқитувчилар иштирок этдилар.

Устозлар битирувчиларни айём билан муборакбод этдилар, 4 йил мобайнида энг нумунали бўлган талабаларга мақтов ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғаларини топширдилар.

Битирув маросими ютуб орқали онлайн намойиш этилди: https://www.youtube.com/live/Pf2cq_LkiS4?feature=share

ТИИ Матбуот хизмати

397400cookie-checkТошкент ислом институтининг навбатдаги битирувчилари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: