islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Талабалар масжидларда амалиёт ўтайдилар

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тегишли буйруғи  ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент ислом институти кундузги таълим тизими 2-3 курс талабалари 2022-2023 ўқув йили ўқув режасида белгиланган малакавий амалиётни 2023 йилнинг 12 июнидан 1 июлгача ЎМИ тизимидаги масжидларда ўтайдилар.

Малакавий амалиётга чиқишлари олдидан, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Умиджон Ходжаев, Кундузги таълим факультети декани Нодирбек Тўрабоев, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Шоғиёс Шожалилов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Абдулҳаким Олимов талабалар билан мулоқот ўтказдилар.

Учрашувда талабаларга малакавий амалиёт давомида дастурда кўрсатилган вазифаларни бажариши, амалиёт дафтарини тўлдириши, амалиётга бориш-келиш ва бошқа ташкилий масалалар юзасидан маълумот берилди.

Амалиёт ўташ учун талабалар пойтахт ва вилоятлардаги масжидларга тақсимот қилинган.

Эслатиб ўтамиз, уч ҳафталик малакавий амалиётдан сўнг 2-3 курс талабалари 3 июлдан бошлаб ёзги таътилга чиқадилар. Аввал хабар берганимиздек, 1-курс талабалари 2023 йил 12 июндан ёзги таътилни бошлайдилар.

ТИИ Матбуот хизмати

399070cookie-checkТалабалар масжидларда амалиёт ўтайдилар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: