Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институтида 2023-2024 ўқув йили учун қабул жараёнларини юқори савияда
ташкил этиш ва қабул имтиҳонларини шаффоф, очиқ ва ошкора ўтказиш мақсадида Қабул комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.
Кундузги таълим тизими декани Нодирбек Тўрабоев, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Шоғиёс Шожалилов, Қабул комиссияси масъул котиби Мирюсуф Мирисмоилов ҳамда аъзолар иштирок этган мажлисни Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Умиджон Ходжаев олиб борди.
Аввал хабар берганимиздек, 2023-2024 ўқув йилида абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш
жараёнлари Тошкент ислом институти кундузги таълим тизими учун 20 июндан 20 июлгача ва Модул таълим тизими учун 15 июлдан 30 июлгача ташкил этилади.
2023-2024 ўқув йили кундузги таълим тизими қабули учун зарур ҳужжатлар:
– Ректор номига ариза;
– паспорт ёки ID карта нусхаси – асли кўрсатилади (фуқаро доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи билан);
– ўрта махсус ислом таълим муассасаси (мадраса)ни тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом, баҳолар иловаси билан) асл нусхаси;
– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
– Ҳужжатларни сақлаш учун скоросшиватель ва елим файл;
Танлов иштирокчилари учун:
– ЎМИ томонидан ўтказилган “Ягона олимпиада” танлови дипломи (танловда 1, 2 ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар учун).
2023-2024 ўқув йили Модул таълим тизими қабули учун зарур ҳужжатлар:
– Ректор номига ариза;
– паспорт ёки ID карта нусхаси – асли кўрсатилади (фуқаро доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи билан);
– ўрта махсус ислом таълим муассасаси (мадраса)ни тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом, баҳолар иловаси билан) иловаси билан асл нусхаси;
– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
– Меҳнат дафтарчаси (тасдиқланган нусхаси);
– ЎМИ вакиллиги тавсияномаси;
– Ҳужжатларни сақлаш учун скоросшиватель ва елим файл.
Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш Тошкент ислом институтининг Қабул комиссияси томонидан оффлайн шаклда тасдиқланган қабул Низомлари асосида амалга оширилади.
Қабул жараёнларига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ бўлган барча ташкилий ишлар йиғилишда келишиб олинди.
Шунингдек, мажлисда, қабул имтиҳонларини юқори савияда ташкил этилишига, шаффоф, очиқ ва ошкора ўтказилишини таъминлашга жиддий эътибор қаратилиши таъкидланди.
ТИИ Матбуот хизмати томонидан қабул жараёнларига тайёргарлик кўриш, қабул имтиҳонлари, абитуриентларга яратилган шарт-шароитлар, қабул жараёнларидаги янгиликлар институт сайти ва ижтимоий тармоқларида мунтазам ёритиб борилади.
Қабул комиссияси билан боғланиш:
71 240-03-58,
77 250-03-58
ТИИ Матбуот хизмати