islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Аллома Муҳаммад Алоуддин Ҳаскафийнинг машҳур асарлари ва шогирдлари

Машҳур аллома, усулул фиқҳ, наҳв, ҳадис ва фиқҳ илмларининг моҳир билимдони Муҳаммад Алоуддин Ҳаскафий роҳимаҳуллоҳ жуда кўплаб шогирдлар етиштирди ва бебаҳо асарлар таълиф этди. Улар ичида энг машҳурлари қуйидагилардир.

Алломанинг ҳузурида таълим олган шогирдлари:

– аллома, фақиҳ Абдулқодир ибн Юсуф ал-Ҳалабий ал-Ҳанафий. Бу зот “Нақибзода” номи билан машҳур бўлиб, ҳижрий 1107-йилда вафот этган.

– имом, аллома, муҳаддис, мутакаллим Дарвеш ибн Носируддин ал-Ҳалвоний ад-Димашқий (ваф. 1107-ҳижр.)

– аллома, адиб, муаррих, “Хулосатул асар” китоби соҳиби Муҳаммад Амийн ибн Фазлуллоҳ ал-Муҳиббий ад-Димашқий ал-Ҳанафий (ваф. 1111-ҳижр.)

– имом, аллома, Дамашқдаги ҳанафийларнинг муфтийси Исмоил ибн Алий ал-Ҳайик ад-Димашқий (ваф. 1113-ҳижр.)

– аллома, фақиҳ Муҳаммад ибн Абдурроҳман ат-Тожий (ваф. 1114-ҳижр.)

– имом, аллома, муҳаддис Шариф Иброҳим ибн Муҳаммад ал-Ҳанзовий ад-Димашқий (ваф. 1120-ҳижр.)

– имом, аллома, фақиҳ Исмоил ибн Абдулбоқий ал-Ёзижий ал-Котиб ад-Димашқий (ваф. 1121-ҳижр.)

– аллома, мудаққиқ, наҳв олими Иззуддин ибн Халифа ал-Ҳимсий ал-Ҳанафий (ваф. 1129-ҳижр.)

– аллома, фақиҳ, адиб Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Имодий ад-Димашқий ал-Ҳанафий (ваф. 1136-ҳижр.) ва бошқалар.

Аллома Муҳаммад Алоуддин Ҳаскафийнинг машҳур асарлаари:

– “Ифозатул анвор алаа Усулил Манор” (усулил фиқҳ бўйича)

– “Таълийқа алаа Тафсийрил Байзовий” (тафсир бўйича)

– “Таълийқа алаа Саҳиҳил Бухорий” (ҳадис бўйича, тақрибан 30 жилдга тенг келади)

– “Хазоинул асрор ва бадўэул афкор фий шарҳи Танвийрил абсор” (фиқҳ бўйича)

– “ад-Дуррул мухтор шарҳу Танвийрил абсор” (фиқҳ бўйича)

– “ад-Дуррул мунтақо шарҳу Мултақол абҳур” (фиқҳ бўйича)

– “Рисола фил-масъҳи алал хуффайн” (фиқҳ бўйича)

– “Шарҳу Қотрун надо” (наҳв бўйича) ва бошқалар.

Умуман олганда, алломанинг шогирдлари ва асарлари, илмий фаолияти юқоридагиларнинг ўзи билан чекланиб қолмаган. Уларни ўрганиш ва илмий тадқиқ этиш бугунги кунда ҳам катта илмий аҳамиятга эга.

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти

 4-босқич талабаси Неъматуллоҳ Исомов

401650cookie-checkАллома Муҳаммад Алоуддин Ҳаскафийнинг машҳур асарлари ва шогирдлари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: