islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Таҳфизул Қуръон кафдерасида ўқув жараёнлари қандай кетмоқда?

Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов ҳамда проректорлар Таҳфизул Қуръон кафедраси биносига ташриф буюриб, талабалар билан очиқ мулоқот ўтказдилар.

Кафедра Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Олимпия мавзеси, Мухбир кўчасида, “Аҳмаджон қори” жоме масжидига ёндош бинода жойлашган.

Таҳфизул Қуръон кафедраси талабаларнинг Қуръони каримни ёд олишини кучайтириш ҳамда Қуръони карим илмларини пухта ўзлаштириши мақсадида 2007 йилда ташкил этилган.

Ташриф давомида ректор М.Муҳаммадсидиқов Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқубжон домла Бухарбаев, Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод домла Примов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Абдулҳаким Олимов, кафедра мудири Жаҳонгир қори Неъматов ҳамроҳлигида дарс жараёнларини таҳлил қилиб, профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан институт олдида турган истиқболли режалар ва таълимни ривожлантиришга оид масалалар юзасидан суҳбатлашдилар.

Ректор М.Муҳаммадсидиқов ва бошқа масъуллар талабаларнинг билими, одоб-ахлоқи ва тартиб-интизоми борасидаги маълумотларни муҳокама қилдилар, зарур тавсиялар берилди.

ТИИ Матубот хизмати

405610cookie-checkТаҳфизул Қуръон кафдерасида ўқув жараёнлари қандай кетмоқда?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: