islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ғолибларимиз умра сафарига жўнаб кетдилар

Ҳаж ибодати мўмин-мусулмонлар учун Аллоҳ таоло буюрган улуғ ибодат бўлиб, бу ибодатни қодир бўлган кишига умри давомида бир марта адо этиш фарздир. Шунингдек, буюк йўлбошчимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига мувофиқ умр давомида энг камида бир марта умра ибодатини адо этиш суннати муаккада ҳисобланади. Умра ибодати учун энг афзал вақт Рамазон ойи ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 1 сентябрда “Ҳазрати Имом” мажмуасида давлат, жамоат ва диний соҳа ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази биргаликда Республикада оммавий тарзда ва турли босқичларда Қуръон мусобақаларини ўтказиш бўйича топшириқ берган эдилар. Ушбу топшириққа биноан ташкил этилган “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018” таълим йўналиши бўйича Тошкент ислом институти талабалари бир неча босқичда ғолибликни қўлга киритган эди.

Жумладан, эркаклар ўртасида Республика босқичида “Олий мукофот” соҳиби 3-курс талабаси Йўлдошбой қори Нуриддинов ва аёллар ўртасида “Олий ўрин” соҳибаси 3-курс талабаси Нажмиддинова Робия ҳамда   1-ўринни қўлга киритган 1-курс талабаси Саидалиева Муфаззалалар улкан мукофот муборак умра сафарини қўлга киритдилар.

Жорий йилнинг 6 июн куни Тошкент халқаро аэропортидан “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018” ғолиблари ва уларнинг оила аъзолари Тошкент – Жидда авиарейси орқали Умра сафарига жўнаб кетдилар. Қуръон мусобақаси мукофоти асосида 30 киши сафарга отланган бўлиб, улар 16 эркак ва 14 аёлни ташкил этади. Уларни Тошкент ислом институти ТТЖ мудири А.Олимов ва талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова кузатиб қўйишди. Умра сафари 10 кун давом этиб, зиёратчилар 16 июн куни Тошкентга қайтишлари режалаштирилган.

Ахборот ва техник таъминот бўлими ходимаси

Д.Каримова

40640cookie-checkҒолибларимиз умра сафарига жўнаб кетдилар
1 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: