معني الاحصان
85-савол: Қуръони каримда «иҳсон» бир неча маъноларда келган, улар қайси?
85-жавоб: Биринчиси: Иффат маъносида:
وَالَّذِينَ يَرْمُونَ الْمُحْصَنَاتِ
«Покиза аёлларга (бўҳтон) тоши отиб…» (Нур сураси, 4-оят).
Иккинчиси: Тазаввуж (турмуш қуриш) маносида:
فَإِذَا أُحْصِنَّ
«Улар покиза, зинокор эмас ва ўйнаш тутмаган бўлсинлар» (Нисо сураси, 25-оят).
Учинчиси: Ҳурлик маъносида:
فَعَلَيْهِنَّ نِصْفُ مَا عَلَى الْمُحْصَنَاتِ مِنَ الْعَذَابِ
«Уларга ҳур аёлларга бериладиган азобнинг ярми бериладир» (Нисо сураси, 25-оят).
Таҳфизул Қуръон кафедраси катта ўқитувчиси
Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг
“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”
китоби асосида тайёрлади.