islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Покиза калом

كلام طيب

90-савол: Ибн Аббос розияллоҳу анҳу  бу ояти кариманинг тафсирида: «Каломи-тоййиб – Аллоҳ таолонинг зикридир», дейди. Амали-солиҳ эса, фарзларнинг адо қилинишидир. Кимки, Аллоҳни зикр қилса ва фарзларни адо этса, унинг зикри Аллоҳнинг ҳузурига кўтарилади. Кимки, Аллоҳни зикр қилса-ю, фарзларни бажармаса, унинг зикри амалига қайтарилади, Аллоҳнинг ҳузурига кўтарилмайди. Бу маъно қайси оятда келган?

90-жавоб: Қуйидаги оятда келган:

إِلَيْهِ يَصْعَدُ الْكَلِمُ الطَّيِّبُ وَالْعَمَلُ الصَّالِحُ يَرْفَعُهُ

«Унга хуш каломлар юксалур ва солиҳ амал кўтарур уни» (Фотир сураси, 10-оят).

 

Таҳфизул Қуръон кафедраси катта ўқитувчиси

Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг

“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”

китоби асосида тайёрлади.

406720cookie-checkПокиза калом

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: