عفو سيد الاخلاق
92-савол: Аллоҳ таолонинг китобида бир ояти карима борки, у ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Сенга жаҳл қилган кишининг жаҳлига ўз ҳилминг билан жавоб қайтар», деган. Бу ҳақда Ибн Касир эса: «Агар сенга ёмонлик қилган кишига яхшилик қилсанг, яхшилигинг уни сенга дўст бўлишига ва ёмонлигини ташлашига олиб келади. Ҳаттоки, у сенинг яқин кишингга айланади», деган. Ўша оят қайси?
92-жавоб: У ушбу оятдир:
وَلَا تَسْتَوِي الْحَسَنَةُ وَلَا السَّيِّئَةُ ادْفَعْ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ فَإِذَا الَّذِي بَيْنَكَ وَبَيْنَهُ عَدَاوَةٌ كَأَنَّهُ وَلِيٌّ حَمِيمٌ
«Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сен яхшилик бўлган нарса билан дафъ қил. Кўрибсанки, сен билан орасида адовати бор кимса худди содиқ дўстдек бўлур» (Фуссилат сураси, 34-оят).
Таҳфизул Қуръон кафедраси катта ўқитувчиси
Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг
“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”
китоби асосида тайёрлади.