islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

КАЪБА ИЧИДА ТУҒИЛГАН САҲОБА

Бадавлат, оқил, гўзал хулқли Ҳаким Ибн Ҳизом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан қалин дўст эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳаким ибн Ҳизомнинг муҳаббатларига муҳаббат билан жавоб қайтарганлар. Маҳбуб расули акрамнинг эътиборларига тушган саҳобийнинг туғилишлари ҳам ўзгача бўлган. Жоҳилият (ислом дини келишидан олдин) даврида оналари ҳомиладорлик пайтларида аёллар билан ибодат қилиш учун чиқадилар. Каъба эшигининг очиқлигидан фойдаланиб ичкарига кирадилар, тўсатдан тўлғоқ тутади ҳатто Каъбаи муаззамадан чиқишга ҳам улгурмайдилар. Шундай қилиб, Ҳаким ибн Ҳизом “Фил йили”дан ўн уч йил олдин Каъбанинг ичида дунёга келадилар. Мўминларнинг онаси Ҳадича бинту Хувайлиднинг жияни Ҳаким ибн Ҳизом Каъба ичида туғилган ягона саҳоба бўлиб таниладилар. Нубувватнинг йигирманчи йили Макка фатҳ қилинган вақтда исломни қабул қилганлар.

Бир куни йиғлаб ўтирганларини ўғиллари кўриб, кўз ёшлари сабабини сўраганларида Ҳаким ибн Ҳизом: “Нега йиғламайин, энг катта хатойим жуда кеч мусулмон бўлдим” деб жавоб берган эканлар.

Исломга кеч кирган бўлсаларда хатоларини ювиш пайида бўлдилар. Аксар молларини инфоқ қилдилар. Аллоҳ неъмат қилиб берган умрнинг қолган қисмини зуҳд ва тақвода ўтказдилар. Энг узун умр кўрган саҳобалардан бўлиб, жоҳилиятда олтмиш йил, исломда олтмиш йил умр кечирганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган хабарлардан биламизки, инсоннинг амаллари ичида охиргиси эътиборлидир. Ҳар қандай киши гарчи жоҳилиятда ёки гуноҳ маъсият ичида бўлса ҳам қалбан тавба қилиб Аллоҳга қайтса, тавбаси қабул бўлади ва олдинги гуноҳлари кечирилади. Аллоҳим оқибатимизни гўзал ва хайрли қилсин.

 

Имом Бухорий номидаги

Тошкент ислом институти

талабаси А.Эркинова

406930cookie-checkКАЪБА ИЧИДА ТУҒИЛГАН САҲОБА
1 та фикр мавжуд
  1. Шухрат

    Укиб маза килдим калбим таскин топди оллох рози булсин сиздан
    Ишингизга омад тухтаб колманг факат олдинга олга

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: