Имом Бухорий номидаги тошкент ислом институти муассислигида «Ислом маърифати» илмий-адабий, маънавий-маърифий журнали таъсис этилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси илмий нашрлар рўйхатидан ўтган «Ислом маърифати» журналининг илк нишона сони нашрдан чиқди.
Қуръоншунослик, Ҳадисшунослик, Фиқҳ, калом илми, Илоҳиёт, Ислом тарихи ва манбашунослик, Матншунослик ва адабий манбашунослик, Мумтоз шарқ адабиёти ва манбашунослик, Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик, Диншунослик, Маънавий тарбия, Фалсафа фанлари журналнинг ихтисослик соҳалари ҳисобланади.
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг «Ислом маърифати» номли илмий-таҳлилий журнали таълим ва илмий-тадқиқот марказлар ходимлари, маҳаллий ва хорижлик тадқиқотчилар, олимлар, мутахассислар ҳамда мустақил изланувчиларнинг мақолаларини қабул қилади.
Журналга ислом тарихи, исломшунослик, диншунослик, манбашунослик ва матншунослик, ислом ҳуқуқи, фароиз, ақоид ва калом илми, филологик тадқиқотлар, ислом фалсафаси, шунингдек, диний-маърифий соҳаларига оид илмий мақолалар қабул қилинади.
Ўзбек, рус, инглиз, араб ва турк тилларидаги мақолаларни эълон қиладиган мазкур журнал йилда тўрт марта нашр қилинади. Аҳамиятга молик тадбирлар ёки муҳим саналар муносабати билан зарурат юзасидан қўшма сон сифатида чоп этилиши мумкин. Мазкур журналда мақоласи чоп этилган муаллифларга қалам ҳақи тўланмайди.
Таҳрир ҳайъати институт ва турдош бошқа таълим муассалалари ва илмий-тадқиқот марказларида фаолият олиб бораётган олимлар жамоасидан иборат.
Журнал ҳақида: https://oliymahad.uz/jurnal-haqida
Журналга мақола бериш: https://oliymahad.uz/islommarifati
Таҳрир ҳайъати