Инсон ўз ишида хато ва камчиликларга йўлиқади. Ақлли инсон ўз хатоларини тузатишга, камчиликларини эса тўлдиришга ҳаракат қилади. 3Бировнинг хато ва камчиликларини ҳам омма олдида айтишдан кўра, уни ёлғиз ўзига айтиш фазилатли амаллардан ҳисобланади.
Ҳозирги кунда ўзгаларнинг хато ва камчиликларини омма олдида, яъни ижтимоий тармоқларда ошкор қилиш, хато ва камчилик ҳақида ошкоро насиҳат қилиш авж олмоқда.
Аслида эса, бировга омма олдида ошкора насиҳат қилиш уни айблаш ҳисобланади. Бу ҳақда Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтган эканлар: “Кимки биродарига омма олдида ошкора насиҳат қилса, бас уни айблабди. Агар ёлғиз ўзига гапирса, бас уни тузатибди”.
Хулоса қилиб айтамизки, бировларни ижтимоий тармоқларда омма олдида айблашдан тийилиб, ўзгани ёлғиз ўзига холис гапириб, уни тузатишга ҳаракат қилайлик! Аллоҳ таоло барчамизни хато ва камчиликларимиз авф айлаб, Ўзининг фазли-карамидан баҳраманд айласин!
Р. Акбаров,
ТИИнинг Модуль таълим тизими талабаси