islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Имом-хатиблар учун қисқа муддатли малака ошириш ўқув-машғулотлари бошланди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тегишли буйруғига кўра Тошкент шаҳридаги масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом ноибларининг араб тили бўйича оғзаки нутқ кўникмаларини янада ривожлантириш мақсадида 2023 йил 02-21 октабр кунлари давомида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Араб тили: муҳовара” фани бўйича ўқув-машғулотлари ташкил этилди.
Қисқа муддатли малака ошириш ўқув-машғулотларининг ўқув режа ва ўқув дастури Тошкент ислом институти томонидан ишлаб чиқилди.

Тасдиқланган ўқув дастурлари асосида замонавий ахборот технологиялари ҳамда таълимнинг интерфаол услублар ёрдамида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Тошкент ислом институтининг тажрибали профессор-ўқитувчилари жалб қилинган ҳолда дарс машғулотлари бошланди.
Дастлаб, ТИИ Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқубжон домла Бухарбаев малака ошириш ўқувларининг аҳамияти, ўқитиладиган мавзулар ҳамда ташкилий масалалар юзасида имом-хатибларга маълумот берди.

ТИИ Матбуот хизмати

407290cookie-checkИмом-хатиблар учун қисқа муддатли малака ошириш ўқув-машғулотлари бошланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: