“1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Тошкент ислом институтида тадбир ўтказилди.
Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита бошқарма бошлиғи Муҳиддин Ҳакимов, мутахассис Элёржон Алимқулов, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсидиқов ҳамда профессор-ўқитувчилар ва ходимлар иштирок этдилар.
Масъуллар устозларни “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан муборакбод этдилар.
Тарғибот ва ташвиқот ишларидаги фаоллиги билан диний-маърифий соҳа фаолиятини ривожлантириш ҳамда республикада ижтимоий-маънавий мухит барқарорлигини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун ҳамда байрам муносабати билан ТИИ ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсидиқов ҳамда ТИИ Тиллар кафедраси катта ўқитувчиси Иззатилла Юлдашев Дин ишлари бўйича қўмитанинг ташаккурномаси билан тақдирландилар.
ТИИ Матбуот хизмати